«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 15 2019, 13:09
ЎЗO‘Z

Туркиялик яримҳимоячи Арда Туран озодликдан маҳрум этилди

11 сен, 17:52 924 Дунё
Туркиялик яримҳимоячи Арда Туран озодликдан маҳрум этилди
Трансфер ҳуқуқи «Барселона»га тегишли бўлган, «Истанбул Башакшеҳир» клубига ижарага берилган туркиялик яримҳимоячи Арда Туран ноқонуний қурол сақлаш, тунги клубда қасддан ҳужум қилиш ва тўппончадан ўқ отишда айбланиб, 2 йилу 8 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда BBC нашри хабар тарқатди. Шу билан биргаликда, хавбек «Жинсий зўравонлик» моддаси бўйича оқланган.

2018 йилнинг октябрида Туран машҳур туркиялик қўшиқчи Беркай Шаҳин билан содир бўлган воқеадан кейин 370 минг евро миқдорида жаримага тортилганди. Футболчи қўшиқчининг рафиқасига тегажоғлик қилган, шундан кейин футболчи Шаҳиннинг бурнини синдирганди.

Футболчи ўшанда шифохонага бориб, жабрланувчидан узр сўраган. Туран шифохонага тўппонча олиб бориб, уни қўшиқчига берган ва деган: «Мен у сенинг рафиқанг эканини билмагандим. Бунинг учун кечир. Истасанг, мени отиб ташлашинг мумкин». Қўшиқчи эса тўппончани қўлига олишни истамаганди.

Бу воқеадан кейин туркиялик футболчи 12,5 йил муддатга қамалиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

2017 йилнинг ёзида Туркия терма жамоаси устози Фотиҳ Терим Арда Туранни ўзи билан бир самолётда учган журналистни бўғганидан кейин терма жамоадан четлатганди. Терма жамоанинг янги бош мураббийи Мирча Луческу уни терма жамоага қайтармаслигини маълум қилган. Шундан сўнг футболчи терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилган.

2018 йилнинг мартида у рафиқаси ҳақида сўраган бошқа бир туркиялик журналистга унинг бошини олиб ташлаш билан таҳдид қилганди.

2018 йилнинг майида эса футболчи чемпионатнинг ўтган мавсуми 32-тури доирасида «Сивасспор»га қарши ўйинда ҳакамга ҳужум қилгани учун 16 ўйинга дисквалификация қилинганди.

Маълумот учун, Арда Туран 2018 йилнинг 11 мартида Аслихон Дўғанга уйланганди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва рафиқаси никоҳ маросимида гувоҳ сифатида иштирок этишган.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Ана холос! Арда Туран Туркияда ватан хоинлигида гумонланмоқда 21 окт, 07:08
  • "Барселона" ярим ҳимоячиси туркиялик қўшиқчининг бурнини синдирди (фото) 11 окт, 09:25
  • Арда Туран Туркия терма жамоасидаги халқаро фаолиятини якунлади 07 июн, 12:03
  • Арда Туран «Барселона» еттинчи рақамда ўйнайди 30 дек, 11:59
  • Хосеп Бартомеу: «Барселона» Арда Туранни ярим йилга ижарага бериши мумкин 17 июл, 11:43
  • Сўнгги янгиликлар
  • Отабек Шукуров БАА Суперкубогини қўлга киритди 15 сен, 12:50 0
  • "Норвич" бош мураббийининг "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақидаги ажойиб фикрлари 15 сен, 12:25 114
  • “Манчестер Сити” АПЛ дебютантига ютқазиб қўйди (видео) 15 сен, 11:59 135
  • Мессисиз “Барселона” ўзида “Валенсия”га бешта гол урди (видео) 15 сен, 11:35 137
  • Ургутда ўқитувчи аёл ўқувчи қизни урди (видео) 15 сен, 11:09 595
  • Спортчи югуришдан тўхтаб, жароҳат олган рақибини маррагача олиб борди (видео) 15 сен, 10:43 291
  • Бокс. Жаҳон чемпионатининг 7-кунида Миразиз, Дилшод ва Санжар рингга кўтарилади 15 сен, 10:16 195
  • Марказий Осиё давлатларининг Хитойдан қарзи қанча? 15 сен, 09:50 702
  • Зоиров қирғизистонлик, Қаҳрамонов эса бразилиялик боксчига қарши рингга кўтарилади 15 сен, 09:18 206
  • Сенат: Тўй-ҳашамлар қисқартирилади ва тартибга солинади 15 сен, 08:50 478
  • Бўлимлар