«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 16:10
ЎЗO‘Z

Трамп миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтонни истеъфога чиқарди

11 сен, 00:03 2 833 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Трамп миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтонни истеъфога чиқарди Фото: Zuma/ТАСС
АҚШ президенти Дональд Трамп миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтонни истеъфога чиқарди. Трамп ўз қарорини Болтоннинг кўп таклифларига қарши бўлгани билан тушунтирган.

«Кеча кечқурун Жон Болтонга Оқ уйда унинг хизматларига бошқа эҳтиёж йўқлигини маълум қилдим. Мен маъмуриятдаги бошқалар каби унинг кўплаб таклифларига қаршиман ва шу сабабли ундан истеъфога кетишни сўрадим», деб ёзган Трамп твиттерда.

АҚШ президентининг таъкидлашича, Болтон унинг илтимосини бажариб, 10 сентябрь эрталаб истеъфога чиқишга ариза ёзган.
Трамп, шунингдек, маслаҳатчисига ҳамкорликда қилинган ишлар учун миннатдорлик билдирган ва миллий хавфсизлик бўйича янги маслаҳатчиси исмини кейинги ҳафтада маълум қилишини айтган.

«Мен истеъфога чиқишимни кеча кечқурун таклиф қилгандим ва президент Трамп буни эртага муҳокама қилишимизни айтганди», деб изоҳ берган вазиятга Болтоннинг ўзи.

Аввалроқ ОАВда вице-президент Майк Пенс ва Жон Болтон АҚШ делегациясининг «Толибон» етакчилари билан учрашишига қарши эканликлари ёзилганди.
Кейинроқ Трампнинг ўзи толиблар билан музокаралар бекор қилинганини маълум қилган.

Ўз вақтида АҚШнинг БМТ қошидаги махсус вакили бўлган Жон Болтон 2018 йилнинг апрелида президентнинг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимини эгаллаганди, у бу лавозимда бир йилга яқин вақт давомида ишлаган Герберт Макмастерни алмаштирганди. Макмастер эса 2017 йилда бу лавозимда бир ойдан камроқ вақт ишлаган (20 январдан 13 февралгача) Майкл Флинн ўрнига келганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 0
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 96
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Сўнгги янгиликлар
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 95
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 184
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 123
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 326
  • Бўлимлар