«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 06:37
ЎЗO‘Z

Лондоннинг машҳур автобуси нега айнан қизил рангда ва икки қаватли?

29 авг, 15:40 3 135 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Лондоннинг машҳур автобуси нега айнан қизил рангда ва икки қаватли? Лондон номини эшитишингиз биланоқ миянгизда нима биринчи бўлиб гавдаланади? Кимдир дарров Биг-Бен, Тауэр кўприги ёки таниқли телефон қутиларини хаёлига келтириши мумкин. Аксарият кишининг хотирасида эса биринчи навбатда пойтахт кўчаларини тўлдириб ҳаракатланувчи икки қаватли қизил автобуслар (даблдекер) сурати пайдо бўлади. Бироқ, ушбу транспорт воситасининг шунчалик ажабтовур кўринишга эгалиги кўпчиликка номаълум. Икки қаватли ҳолатда ва айнан шу рангда яратиш ғояси қаердан уйғонган?

Ҳеч кимга сир эмаски, йирик шаҳарларнинг ҳар қайсиси бир муаммога қайта-қайта дуч келади — аҳоли сони ортиши ва мос равишда транспортга бўлган юқори талаб. Лондон ҳам мустасно эмас, ундаги илк омнибуслар ўн тўққизинчи асрнинг 20-йилларида пайдо бўлди. Улар отлар тортиши билан ҳаракатга келадиган извошларнинг бир тури бўлиб, ўз навбатида автобусларнинг «аждодлари» эди. Ушбу транспорт бир вақтда 15-20 йўловчини ташишга хизмат қилган. Вақт ўтиши билан омнибуслар нисбатан енгилроқ ҳаракатланиш учун рельслар бўйлаб қатнай бошлаган.

Бироз вақт ўтиб омнибуслар шундай тус олди

Аммо Буюк Британия пойтахти аҳолиси шиддатли равишда ўсиб борди. Янада кўпроқ одамни ўзида сиғдира оладиган бошқа транспорт ихтиро қилиш заруратга айланди. Айнан ўша вақтда қўшимча қават яратиш таклифи пайдо бўлган. Шундай қилиб, 1847 йилдан бошлаб қўш қаватли конструкция доимийга айланди. Ваҳоланки эслаб ўтиш лозимки, шинамлик борасида сўз юритиб бўлмасди, бундай омнибусда манзилга етиб олиш ёқимли машғулотлардан саналмаган. Фақатгина 5 йил ўтиб араванинг кичик қулайликларга эга модели яратилди. Вақтлар ўтиб Лондонда транспортлар тури ортди, омнибуснинг двигателли тури ҳаракатлана бошлади, аммо икки қават анъанаси сақланиб қолди.

Донғи кетган даблдекер Routemaster номига эга, яъни сўзма-сўз таржима қилганда «йўл хўжайини». Бу, умуман олганда, айни ҳақиқат. Ахир қизил ранг тасодифан танланмаган — у Лондоннинг яна бир ўзига хослиги бўлган туманли об-ҳавода ҳам автобусни назардан четда қолмаслигига ёрдам беради.


Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 0
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 158
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 238
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 65
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 27
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 155
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 158
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 238
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Бўлимлар