«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 15 2019, 19:40
ЎЗO‘Z

Сурия ҳарбийлари турклар конвойига ҳужум қилди, уч киши ҳалок бўлди (фото, видео)

19 авг, 19:35 1 173 Дунё
Сурия ҳарбийлари турклар конвойига ҳужум қилди, уч киши ҳалок бўлди (фото, видео)
Сурия ҳарбий-ҳаво кучлари Идлиб вилоятида Туркия армиясининг зирҳли техникалари колоннасига зарба берди. Бу ҳақда Al-Masdar News хабар бермоқда. Нашрнинг билдиришича, снарядлар бевосита Туркия ҳарбий машиналари ёнгинасида портлаган.
Туркия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, ҳарбий колонна ҳужумга учраши оқибатида 3 киши ҳалок бўлган ва камида 12 киши жароҳатланган.

«Биз мавжуд келишувлар ва ҳамкорликка, шунингдек Россия билан мулоқотга зид бўлган бу ҳужумни кескин қоралаймиз», — дея вазирлик баёнотини келтирмоқда Anadolu агентлиги.
[media=https://youtu.be/Z93nmLue1Ro]
Аввалроқ Сурия Ташқи ишлар вазирлиги туркларнинг зирҳли техникалари мамлакат шимолидаги Хан-Шейхун шаҳри томон юриш бошлагани ҳақида хабар тарқатганди.
Туркия нашрлари хабар беришича, ушбу колонна Туркия кузатув пунктидан Хан-Шейхун шаҳридаги бошқа бир кузатув пунктини кучайтириш учун жўнатилганди.

© AFP 2019 / Omar Haj Kadour


Идлибдаги вазият
Идлиб муҳофазаси Суриядаги жангариларнинг сўнгги таянчи бўлиб қолмоқда. Бу ерда «Жебҳат ан-Нусра» гуруҳи жангариларидан ташқари, қуролланган мухолифат кучлари ҳам жойлашган.
2 август куни Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида Сурия масаласида ўтказилган музокаралардан кейин «ўт очишни тўхтатиш режими» кучга кирганди.

Сурия араб республикаси қуролли кучлари қўмондонлиги ҳарбий ҳаракатлар фақатгина Туркия томони 2018 йил сентябрида Сочидаги музокаралар натижасида эришилган Россия-Туркия келишуви шартларини бажарган тақдирда тўхтатилишини маълум қилган. Бу келишувнинг асосий пункти оғир ва ўрта оғирликдаги ҳарбий қуролларни Идлибдаги ҳарбийсизлаштирилган ҳудуддан 20 километр узоққа олиб кетиш ҳисобланади.

5 август куни эса ҳарбий тузилмалар томонидан армиянинг Ҳамадаги пунктларига ҳужум қилиш ҳаракатлари кузатилгани туфайли Сурия армияси ҳарбий амалиётларни тиклади ва аҳоли пунктларига зарбалар беришни бошлади.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Туркия Суриядаги муваффақиятлари ҳақида маълум қилди 28 янв, 15:48
  • Туркия Идлибда ҳарбий полиция кучларини жойлаштирмоқда 30 сен, 18:15
  • Туркия чегарасида қулаган Сурия ҳарбий самолёти учувчиси топилди 05 мар, 12:14
  • Туркия Асад режимини ҳарбий жиноятларда айблади 26 сен, 13:05
  • Россия Туркия ҳарбий атташесига расман норозилик билдирди 24 ноя, 23:07
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шукуровнинг жамоаси БАА Суперкубогини қандай қўлга киритди? (видео) 15 сен, 19:15 0
  • Қримда Зеленскийнинг яриморолни “қайтариб олиш” ҳақидаги сўзларига жавоб қайтаришди 15 сен, 18:48 189
  • "Қўқон-1912" "Бунёдкор" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади 15 сен, 18:16 162
  • Энди Руис: "Фьюри қўлини белига қўйиб мени ура олмайди" 15 сен, 17:53 191
  • Жаҳон чемпионати. Мирзаҳалилов боксчиларимизнинг бугунги иштирокини бошлаб берди 15 сен, 17:32 219
  • Туркияда Шаҳрам Ғиёсов иштирокида шоу бўлиб ўтди (фото) 15 сен, 17:27 366
  • Тезроқ озишга ёрдам берадиган одатлар номи маълум бўлди 15 сен, 17:00 390
  • Насроний атиргули (5-қисм) 15 сен, 16:32 264
  • Рустам Ассакалов Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди 15 сен, 16:04 225
  • Чой миянинг яхшироқ ишлашига ёрдам беради 15 сен, 15:36 311
  • Бўлимлар