«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 05:43
ЎЗO‘Z

Абдулрашид Дўстум Афғонистон президентини давлат захираларини суиистеъмол қилишда айблади

14 авг, 06:00 3 683 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Абдулрашид Дўстум Афғонистон президентини давлат захираларини суиистеъмол қилишда айблади Афғонистон вице-президенти генерал Абдулрашид Дўстум президент Ашраф Ғанининг сайлов кампаниясини танқид остига олиб, Ғанини давлат захираларидан ноқонуний фойдаланишда айблади.

Дўстум Қурбон ҳайит муносабати билан сўзлаган нутқида “Давлат қурувчиси” блоки етакчиси бўлган Ғани ҳуқуқ-тартибот тузилмаларидан миллий бирлик ҳукуматини ташкил этиш вақтида тузилган келишувларга зид равишда фойдаланишини айтган.

Ўзбек генералининг айтишича, Афғонистон президенти сайловолди нутқларидан бирида аҳолига қонунни бузувчи ўзбошимча авторитетларга қарши курашишни ваъда берган. Дўстумнинг айтишича, Ғанининг бу сўзлари унга қаратилган бўлган.

“Биздан қайси биримиз диктатор – бизми ёки “Давлат қурувчиси” жамоасими? Сиз давлат захираларини суиистеъмол қиласиз. Сиз божхона маблағларидан фойдаланасиз. Сиз ҳукуматга тегишли самолётлардан фойдаланасиз”, деб савол билан юзланган Дўстум.

Генералнинг айтишича, президентнинг ҳаракатлари на афғон, на хорижий сиёсатчилар томонидан маъқулланади. У, шунингдек, Ғани блокига вице-президент лавозимига номзод сифатида кирган собиқ ички ишлар вазири Амруллоҳ Салоҳнинг бу танловини қоралаган.

Аввалроқ маълум қилинганидек, сайлов кампаниясининг биринчи куни Салоҳнинг офиси жангарилар ҳужумига учраган, бу 20 кишининг ҳалок бўлишига олиб келган. Дўстум ўз нутқида буни ҳам эслаб ўтган.

“Давлат қурувчиси” блокини қўллаб-қувватловчи ҳар қандай уламо хатога йўл қўяди. Мен Амруллоҳ Салоҳнинг танловидан қайғудаман. Мен унинг жамоасига қарашли одамларнинг ўлимидан қайғудаман”, деб таъкидлаб ўтган Дўстум.

Дўстум Афғонистонда 14 ой бўлмагандан кейин 2018 йил у ерга қайтган. Генералнинг бундай узоқ вақт бўлмагани афғон сиёсий доираларида сургун деб баҳоланган. Дўстум айни вақтда 2014 йилдаги сайловларда Ғанининг бош рақиби бўлган бош вазир Абдуллоҳ Абдуллоҳ блоки иштирокчилари қаторига киради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 115
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 192
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 41
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 95
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 251
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 428
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 25
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 40
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 68
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 192
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 114
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 192
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 41
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 74
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 95
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 59
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 143
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 61
  • Бўлимлар