«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 16:54
ЎЗO‘Z

«Унинг ўзи айбдор»: Отунбаева Атамбоевнинг ҳибсга олинишини изоҳлади

10 авг, 18:23 4 817 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Унинг ўзи айбдор»: Отунбаева Атамбоевнинг ҳибсга олинишини изоҳлади Қирғизистоннинг собиқ муваққат президенти Роза Отунбаева ўзининг собиқ сафдоши Алмазбек Атамбоевнинг қўлга олиниши ҳақидаги вазият юзасидан «Настоящее Время» журналистларига изоҳ берди.

«У уч марта Батукаев иши бўйича чақирув қоғози олган. Бу шов-шувли иш, у гувоҳлик бериши керак эди. Бу иш бўйича одамлар қамоқда ўтирибди, собиқ бош прокурор тергов изоляторида сақланмоқда», - деди Отунбаева.

Унинг фикрича, Атамбоев тўқнашувлар ва тартибсизликлар учун биринчи навбатда айбдор. Шунингдек, жиноят оламида нуфузли шахс бўлган Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши бўйича ишдан ташқари, яна «беш-олти ёки еттита шундай иш» собиқ президентнинг гарданида.

У Атамбоевга берилаётган саволларни «асосли», деб ҳисоблади. Отунбаева Атамбоевни «ашаддий ўйинчи» ва жуда жиддий жиноятларга боғлиқ шахс деб атаб, «у кўп нарсага қодир» эканини билдирди.

Отунбаеванинг эслатишича, Атамбоев Ички ишлар вазирлигига Батукаев иши бўйича чақириқ қоғозини уч марта эътиборсиз қолдирди - шунинг учун собиқ давлат раҳбарининг уйига махсус кучлар юборилди.

Махсус кучлар ва Атамбоев тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувдан кейин Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Махсус кучлар хизмати бошлиғи ўринбосари Усенбек Ниязбеков ҳалок бўлди. Бундан ташқари, 52 киши жароҳат олди, улардан 20 нафари ҳануз касалхоналарда.

Отунбаева ва Атамбоев Қирғизистоннинг иккинчи президенти Қурманбек Бакиев даврида яқин сафдошлар ҳамда мухолифатчилар бўлган. Давлат тўнтариши ва Бакиевнинг мамлакатдан қочиб чиқиб кетиши ортидан Отунбаева муваққат президентга айланди - бу бир йил давом этди. Кейин Алмазбек Атамбоев президентликка сайланди.

2016 йилда Атамбоев конституциявий ислоҳотлар ўтказишга қарор қилди, Отунбаева эса унинг ташаббусини танқид қилиб чиқди. Собиқ сафдошларнинг муносабатлари ёмонлашди.

Бундан олдин, Атамбоевнинг қизи видеомурожаат билан чиққанди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 0
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 0
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 0
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 96
  • Сўнгги янгиликлар
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 95
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 184
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 123
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 326
  • Бўлимлар