"Толибон" ҳаракати мамлакатдан хориж қўшинлари чиқиб кетиши эълон қилинмагунича Афғонистон ҳукумати билан тўғридан-тўғри музокара ўтказмоқчи эмас. Бу ҳақда толибларнинг Қатардаги сиёсий офиси расмий вакили Муҳаммад Суҳайл Шаҳинга таяниб Reuters агентлиги хабар берди.
Аввалроқ Афғонистоннинг тинчлик масалалари бўйича вазири Абдул Салом Раҳимий яқин икки ҳафта ичида "Толибон" ҳаракати аъзолари билан тўғридан-тўғри музокаралар бошланишини маълум қилганди.
Афғонистондаги қарама-қарши кучлар ўртасида тинчлик мулоқотини ўрнатиш масаласи турли майдонларда муҳокама қилинмоқда. Халқаро даражадаги ана шундай учрашувда илк бор толибларнинг Доҳадаги сиёсий офиси делегацияси иштирок этди.