«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 04:14
ЎЗO‘Z

Алвидо, Евроиттифоқ! Борис Жонсон бош вазир сифатидаги илк нутқида нималар ҳақида гапирди?

26 июл, 16:30 2 962 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Алвидо, Евроиттифоқ! Борис Жонсон бош вазир сифатидаги илк нутқида нималар ҳақида гапирди? Инглиз давлатида шаклланган удумга кўра, қиролича Елизавета II ўз саройида иқтидордаги партия етакчиси сифатида бош вазир ваколатини қўлга киритган Борис Жонсонни қабул қилди ва ундан янги ҳукуматни шакллантиришни сўради. Қиролича билан учрашувдан кейин Борис Жонсон Буюк Британия бош вазири ўлароқ илк бор жамоатчиликка мурожаат қилди.

Янги ҳукумат раҳбари, аввало, кўпчиликни қизиқтирган мавзу – Бирлашган Қиролликнинг Европа Иттифоқидан чиқиши («брексит») масаласига ойдинлик киритди.

«Бугун сизнинг қаршингизда (Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиши) танқидчилари янглишаётганини айтмоқ учун турибман. Британияга қарши дов тикканлар сўнгги чақаларидан ҳам айрилишига шубҳам йўқ», – деди Борис Жонсон.

Янги бош вазир қиролликнинг жорий йил 31 октябрга қадар ЕИни тарк этишига ишончи комил эканини таъкидлади.

«Биз парламентнинг халққа берган ваъдасини бажариб, ЕИдан «агар» ва «бироқ»ларсиз 31 октябрга қадар чиқишга ҳаракат қиламиз. Бу масалани 99 кундан кейин ҳал этишимизга заррача гумоним йўқ. 99 кун ўтишини кутиб ўтирмаймиз. Британияликлар шундоқ ҳам маҳтал бўлиб қолди. Кучли раҳбарият йўриғи асосида ҳаракат қилиш вақти келди», – дея қатъий позициясини билдирди у.

Хўш, Буюк Британия ЕИдан қай шарт, қай тартибда чиқади?

Расмий Лондон Иттифоқни тарк этиш арафасида Брюссель билан мақбул битимга кела оладими? Мазкур саволлар кўпдан буён жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама этилмоқда.

2016 йил 13 июлдан инглиз ҳукумати тепасига келган Тереза Мэй томонидан эришилган битим парламентда уч бора рад этилди. «Иккинчи Тэтчер» деб аталган Мэй хонимнинг муддатдан аввал истеъфосига ҳам битим борасидаги муваффақиятсизлик сабаб бўлди.

Аслида, Буюк Британия жорий йил 29 мартда Евроиттифоқни тарк этиши режалаштирилган эди. Аммо ушбу муддатда томонлар бир тўхтамга кела олмади. Апрель ойида эса ЕИга аъзо мамлакатлар раҳбарлари расмий Лондонга 31 октябрга қадар муддат берди.

Борис Жонсон ЕИ билан «брексит» борасида битимга эришишга ҳаракат қилиши, агар бунинг уддасидан чиқмаса, битимсиз ҳам Иттифоқни тарк этишга тайёрлигини айтди.

«Биз «брексит» жараёнини жадаллаштиришга хизмат қилувчи янги, мақбул битим имзолаймиз. Айни чоқда, ушбу битим Европа билан бундан-да манфаатли ҳамкорлик эшикларини очади. Робиталар эркин савдо ва ўзаро ёрдам замирида барпо этилади», – деди у.

Янги бош вазирга кўра, Тереза Мэй даврида ЕИ билан эришилган битим инглиз халқи манфаатига зиддир ва у қайта кўриб чиқилиши шарт.

Аввалдан айтиш жоизки, Евроиттифоқ билан янги битим бўйича музокаралар хамирдан қил суғургандек осон кечмаслиги аниқ. Негаки, Брюссель Тереза Мэй даврида эришилган битимга содиқ қолиши ва келишув шартларини қайта муҳокама этиш ниятида эмаслигини очиқ-ошкора маълум қилган.

Борис Жонсон ўз нутқида ички хавфсизликни таъминлаш, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминотни яхшилаш, илм-фанни ривожлантириш борасидаги вазифаларга ҳам тўхталган.

Консерваторлар етакчиси мамлакат демократик қадриятларга содиқ қолажагини алоҳида таъкидлаган. Айни чоқда, Бирлашган Қиролликнинг жаҳон ҳамжамиятидаги тарихий ўрнини мустаҳкамлашга сўз берган.

Эслатиб ўтамиз, Борис Жонсон 23 июль куни иқтидордаги консерваторлар партияси раҳбари сифатида бош вазир лавозимини эгаллади. Партия ички сайловида у рақиби – мамлакат ташқи ишлар вазири Жереми Ҳантни доғда қолдирди. Борис Жонсон сиёсий карьераси давомида Лондон мэри, Буюк Британия ташқи ишлар вазири лавозимларида фаолият юритган.
Собир Салим




Мавзуга оид янгиликлар
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 108
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 95
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар