«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 00:24
ЎЗO‘Z

Туркманистон элчихонаси Бердимуҳамедовнинг ўлими ҳақидаги хабарларни рад этди

21 июл, 20:52 5 032 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркманистон элчихонаси Бердимуҳамедовнинг ўлими ҳақидаги хабарларни рад этди Туркманистоннинг Россиядаги элчихонаси вакиллари мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўлими ҳақида тарқалган хабарларни рад этди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги туркманларнинг Москвадаги дипломатик миссияси ходимига асосланган ҳолда хабар тарқатди.

«Бу мутлақо ёлғон», деган манба.
«Интерфакс» манбаси ҳам бу маълумотни тасдиқламаган.
«Бу ахборот эмас, сохта ахборот. Бу умуман ҳақиқатга тўғри келмайди», деган элчихона ходими.

Шунингдек, Туркманистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси ҳам президент ўлими тўғрисидаги хабарларни рад этган. Қирғизистон ТИВ ҳам бу маълумотни «ёлғон хабар» деб атаган.

20-21 июль кунлари қатор нашрларда 5 июлдан буён омма қаршисида кўриниш бермаётган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов 62 ёшида вафот этгани тўғрисида хабар тарқалди.

Шунингдек, унинг «ғойиб бўлиши» Германияда даъволанаётган онаси Огулабат Бердимуҳамедованинг аҳволи оғирлашгани билан боғланди.

Бердимухамедов 1957 йилда Ашхободда туғилган. У 2006 йил декабрида Сапармурод Ниёзов (Туркманбоши) вафот этгач ҳокимиятга келган - 2007 йил 14 февралида Туркманистон президентига айланган. У 2017 йилги сайловларда 97 фоиз овоз олиб, учинчи муддатга қайта сайланганди. Бу сайловдан олдин эса мамлакат конституциясига ўзгартириш киритилиб, президентлик муддати 5 йилдан 7 йилга узайтирилганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 48
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 26
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 217
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Бўлимлар