«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 14:33
ЎЗO‘Z

Зеленский Путин билан илк учрашувидаги биринчи сўзлари қандай бўлишини маълум қилди

18 июн, 10:40 4 527 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Зеленский Путин билан илк учрашувидаги биринчи сўзлари қандай бўлишини маълум қилди Украина президенти Владимир Зеленскийнинг таъкидлашича, Россия президенти Владимир Путин билан илк учрашувида россиялик ҳамкасбига Қрим ва Донбасс Украинанинг қисмлари ҳисобланишини айтган бўларди. У бу ҳақда Bild нашрига интервьюсида айтиб ўтди.

“Путин билан биринчи марта учрашганигизда унга нима дейсиз?”, деб сўрашган журналистлар Зеленскийдан. “Гапни Донбасс ва Қрим Украина эканлигидан бошлаймиз”, деб жавоб қилган Украина президенти.

Украина етакчиси Қрим Украина таркибига қайтарилишига умид билдирган ва яриморолда кўп марта бўлгани ва уни яхши кўришини айтган. “Мен учун Қрим ҳар доим Украинанинг бир қисми бўлган ва шундай бўлиб қолади”, деб қўшимча қилган Зеленский.

Унинг айтишича, Киевда Россияга қарши санкциялар Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитети тикланмагунча кучда қолиши керак, деб ҳисоблайдилар.

Украина президентининг фикрича, санкциялар ҳудудни қайтаришга ва ўт очишни тўхтатишга ёрдам берувчи восита ҳисобланади. “Агар бу восита ишламаса, унда бу механизмни тўлдириш лозим”, деб қўшимча қилган Зеленский.

Путин “адаши”ни Украина президенти сайловларидаги ғалаба билан табрикламаган, у билан телефонда гаплашмаган. Унинг таъкидлашича, у Зеленский билан алоқалардан бош тортмаган ва унга алоқа ҳақида таклифлар тушмаган. Путин Зеленскийни Россия ҳақида душман сифатида гапиргани учун табрикламаганини қўшимча қилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 18
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 74
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 107
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 179
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 87
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 159
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 8
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 12
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 129
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 21
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 16
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 22
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 130
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 70
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 74
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 107
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 179
  • Бўлимлар