«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 06:09
ЎЗO‘Z

Лирик чекиниш: Россиядаги мигрантдан мактуб

27 мая, 10:20 3 044 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Лирик чекиниш: Россиядаги мигрантдан мактуб Фото:«УзТАГ»
«Ассалому алайкум, олис тоғлар бағридаги мўжазгина қишлоғим...

Мана совуқ диёрдаги учинчи қишниям ўтказдик. «Бригадамиз» етти кишидан иборат. Қиш бўйи ичкарида, бино ремонти билан машғул бўлдик. Ҳозир кунлар анча илиди. «Илиди» деганиям аёз ортиқ юзингдан чақмайди, дарахтлар уйғониб, куртак чиқаради. Мен юртимда бу вақтлар қирда сарғаяёзган бедаларга чалғи урган бўлардим... Совуқ диёрнинг совуқ сийратидан ичингга иссиқ кириши ҳам қийин...

Хуллас, кечаси туш кўрдим. Ҳовлимиздаги гилос ғарқ пишганмиш. Офтобда ажиб ялтираган, барглар ортидан «кўз қисган» гилослар... Ариқчада сувнинг шилдираши эшитилади. Гилосни муздек сувда чайиб, ейишни ўйлаб, оғзимга сув келди. Дарахтга тирмашдим. Танаси ғадир-будур, барг-у, мевалари гўзал, ажиб яратиқ... Русда ҳануз дарахтлар уйғонолмай карахт.

Дарахтга чиқиб гилосхўрликни бошлайман деган вақтимда уйғониб кетдим. Ҳатто туш ҳам ота ҳовлимда яна бироз яйрашимни истамади.

Ёнимда шериклар ухламоқда. Мана Ғиёс-бу йил уйланмоқчи. Мўйлаби майсадек, хушсурат. Кўнгил қўйгани «Россияда мардикор» деб унамаётган эмиш. Шўрлик эшитиб, «уйимдаги боримни сотиб, ўқимаган эканманда» деди йиғламсираб.

Нарироқда Асқарали ётибди. 20 йиллик уста. Жўжабирдек жон. Бешта қизи бор. Ҳар йили бориб, биттасини узатиб қайтиб келади. Айтишича, навбатдагисини узатганда, 5 минг «кўкат» қарз бўлиб қолганмиш...

Кейинги жойда пишиқ-пухта Қосимбек ётибди. Нима етмайди, шу болага. Уйи, машинаси, чиройли оиласи бор, қўли гул... Орқаваротдан эшитишимча, уйида зерикармиш. Россияга келмаса, қишлоқда портлаб кетармиш... Ажаб...

Хуллас, бизда шунақа гаплар, қишлоғим. Қачон бораман номаълум. Иморатни янгиламоқ даркор. Унга эса пул керак, пул... Хайр».

Манба: Xabar.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 1
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 159
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 161
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 91
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 265
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 626
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 0
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 187
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 90
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 39
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 159
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 161
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 223
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 91
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 265
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 320
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 397
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 176
  • Бўлимлар