«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 18:01
ЎЗO‘Z

Дунёнинг энг гўзал аёллари: подиумда ва ҳаётда (фотогалерея)

24 мая, 15:46 26 114 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дунёнинг энг гўзал аёллари: подиумда ва ҳаётда (фотогалерея) Гўзаллик танловида ғолиб бўлган аёллар ҳозир қандай кўринишга эга ва нима билан шуғулланишмоқда? Sputnik Ўзбекистон шу ҳақда фотолавҳа тайёрлади.

Айтганча, гўзаллик танловлари бугунги кунда бутун дунё бўйлаб ўтказилади ва аллақачон замонамизнинг энг асосий маданий воқеасига айланган.

Ролин Штраус – "Дунё гўзали – 2014" - касби шифокор ва бугунги кунда турмуш ўртоғи ҳамда фарзандлари билан Францияда истиқомат қилади, ижтимоий тармоқдаги кузатувчиларига соғлом ҳаёт тарзи ҳақида ҳикоя қилиб боради.

Мирея Лалагуна – 2015 йилда "Дунё гўзали" унвонига сазовор бўлган. Ҳозир Испанияда истиқомат қилади. Модель, актриса, саёҳат қилишни яхши кўради. У ўз ҳаётини Instagram да ёритиб боради.

Яна Добровольская – "Россия гўзали - 2016" Тюменьда хусусий моделлар мактабини очган. Instagramда ҳам блог юритади.

Паулина Вега - 2014 йилда "Коинот гўзали" унвонини олган. Телебошловчи, актриса ва модель. Instagramда 5 миллионга яқин кузатувчиларга ва сон-саноқсиз мухлисларга эга.

Габриела Ислер – "Коинот гўзали - 2013" ғолибаси. Choose You ҳаракати асосчиси, мотивация бўйича нотиқ. Соҳибжамол бутун дунёни кезиб, соғлом овқатланиш ва яхши яшаш сирлари ҳақида ҳикоя қилган.

Оливия Калпо – "Коинот гўзали – 2012" - ҳақиқий селебрити. АҚШда ресторанга, либослар брендига ва бутун дунё бўйлаб 4 миллиондан ортиқ фанатларга эга.

Юй Вэнься – "Дунё гўзали - 2012" танлови ғолибаси. Бошқа гўзалларга қараганда, ижтимоий тармоқда мухлислари сони кам. Юй оддий ҳаёт кечиради - саёҳат қилишни яхши кўради, ишлайди ва спорт билан шуғулланади.

2008 йилда "Дунё гўзали" бўлган Ксения Сухинова эса - модель ва телебошловчи, Москванинг Барвихасида ўтадиган ёпиқ тадбирларда фахрли меҳмон сифатида кўп қатнашади, блогер сифатида шуҳрат қозонган.

"Коинот гўзали 2005" Наталья Глебова ҳозирги кунда Канадада яшайди, китоб ёзади. Айтганча, унинг охирги китоби Канадада бестселлерга айланган. Соҳибжамол соғлом турмуш тарзи тарафдори - йога билан мунтазам шуғулланади.

Азра Акин – "Дунё гўзали – 2002" ҳозирда машҳур эмас. Соҳибжамол турмушга чиқиб, фарзандлари дунёга келгач, бор бўш вақтини оиласига бағишлашга қарор қилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 102
  • Сўнгги янгиликлар
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 102
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 174
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 168
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 206
  • Бўлимлар