«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 15 2019, 19:42
ЎЗO‘Z

Смартфон экрани қизнинг кўзини “илма-тешик” қилиб ташлади

21 фев, 11:38 4 972 Дунё
Смартфон экрани қизнинг кўзини “илма-тешик” қилиб ташлади
Тайванлик қиз икки йил давомида экрани максимал ёрқинликда бўлган смартфондан фойдалангандан кейин кўзига тиклаб бўлмас шикаст етган. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди.

2018 йил мартида оролнинг жанубидаги Гаосюн шаҳрида котиба бўлиб ишловчи 25 ёшли Чэнь исмли қиз кўзида кучли оғриқ ҳис қила бошлаган. У оғриқни кўз томчилари билан қолдирмоқчи бўлган, бироқ бу фойда бермаган. Бир неча ойдан кейин оғриқ янада кучайган, қизнинг кўз оқи эса қонга тўлган.

Қиз шундан кейин шифокорга мурожаат қилган. Кўрик вақтида қизнинг чап кўзидаги кўриш ўткирлиги 60 фоизга, ўнг кўзидагиси эса 30 фоизга тушиб кетгани айтилган. Шифокорлар қизнинг ўнг кўзи мугуз пардасида 500 та микротешикчани аниқлашган. Улар қизга кўзи гўёки “микротўлқинли печда пишгандек“ кўринишда эканлигини айтишган.

Шифокорлар бунга қизнинг мобил телефондан максимал ёрқинликдаги экран ҳолатида фойдаланганини сабаб деб аташган. Қиз телефоннинг созланмаларини қоронғида ишлатганда ҳам ўзгартирмаган.

Чэнга стероидлар ва тикловчи процедуралар тайинланган. Қиз ҳамон уларни қабул қилмоқда. Вақт ўтгач унинг кўзи бироз яхшиланган. Бироқ шифокорларнинг айтишича, кўриш қобилиятини тўлиқ тиклаб бўлмайди.

Профессор-офтальмолог Хун Цитиннинг таъкидлашича, экрани максимал ёрқин бўлган телефондан 2 соат фойдалангандан кейин кўриш билан муаммолар бошланиши мумкин: “Бунда яқинни яхши кўрмаслик, кўзларнинг қизариши, астенопия, қуруқ кўз синдроми, ачишиш ва кўзда ёт нарса бордек ҳис, сўнгра мугуз парданинг шикастланиши, катаракта ва ретинопатия авж олади”. Шифокорнинг таъкидлашича, қиз билан боғлиқ ҳолатда экраннинг ёруғлиги тавсия қилинган 300 люменда 625 люменни ташкил қилган. Қизнинг кўзи шикастланишига сабабчи телефон маркаси ва модели маълум қилинмаган.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Хулоса ўзингиздан: Киприк улаш муолажаси қизнинг кўзларини даҳшатли кўринишда шишириб юборди 20 янв, 19:18
  • Санкт-Петербургда 18 ёшли ўзбекистонлик қизнинг жасади топилди 28 сен, 21:30
  • 13 ёшли қиз вафотидан кейин 8 кишининг ҳаётини сақлаб қолди 08 сен, 20:47
  • Шарбат сотаётган 5 ёшли қизга жарима белгиланди 22 июл, 18:33
  • 12 ёшли қизнинг танасини дарахт пўстлоғи қопламоқда 21 июл, 19:30
  • Сўнгги янгиликлар
  • Азиз Тўхтабоев: “Тимур Кападзе ўз маслаҳатлари билан жамоамиз муваффақиятларига ҳисса қўшмоқда” 15 сен, 19:35 16
  • Вадим Абрамов: “Шогирдларимни танимай қолдим” 15 сен, 19:34 89
  • Шукуровнинг жамоаси БАА Суперкубогини қандай қўлга киритди? (видео) 15 сен, 19:15 70
  • Қримда Зеленскийнинг яриморолни “қайтариб олиш” ҳақидаги сўзларига жавоб қайтаришди 15 сен, 18:48 297
  • "Қўқон-1912" "Бунёдкор" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади 15 сен, 18:16 188
  • Энди Руис: "Фьюри қўлини белига қўйиб мени ура олмайди" 15 сен, 17:53 216
  • Жаҳон чемпионати. Мирзаҳалилов боксчиларимизнинг бугунги иштирокини бошлаб берди 15 сен, 17:32 239
  • Туркияда Шаҳрам Ғиёсов иштирокида шоу бўлиб ўтди (фото) 15 сен, 17:27 407
  • Тезроқ озишга ёрдам берадиган одатлар номи маълум бўлди 15 сен, 17:00 438
  • Насроний атиргули (5-қисм) 15 сен, 16:32 278
  • Бўлимлар