«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 01:16
ЎЗO‘Z

АҚШ собиқ вазири мамлакат президентлигига номзодини қўймоқчи

13 янв, 06:27 4 044 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШ собиқ вазири мамлакат президентлигига номзодини қўймоқчи Сан-Антонио (Техас штати) шаҳри собиқ мэри, Барака Обама маъмуриятида уй-жой қурилиши ва шаҳар ривожлантириш вазири лавозимида фаолият олиб борган демократ Хулиан Кастро 2020 йилги АҚШ президенти сайловида иштирок этишини маълум қилди.

"Президент лавозимига номзодимни қўяман, чунки мендаги имкониятлар барча америкаликларда бўлишига кафолат бериш учун янги етакчилар, янги қувват вақти келди", - деди Кастро.

Кастро АҚШдаги келиб чиқиши лотинамерикалик бўлган сиёсатчи-демократлар орасида энг таниқлиларидан ҳисобланади. Унинг бувиси АҚШга Мексикадан келган.

2016 йилги президент сайлови вақтида Хулиан Кастро Хиллари Клинтон вице-президент сифатида танлаши мумкин бўлган сиёсатчилардан бири ҳисобланганди.

Экспертлар президент лавозимига даъвогарлар сифатида Массачусетс штатидан сенатор Элизабет Уоррен, собиқ конгресс аъзоси Бето О'Рурк, Вермонт штатидан сенатор Берни Сандерс, Нью-Жерси штатидан сенатор Кори Букер, Миннесота штатидан сенатор Эми Клобушар ва Нью-Йорк штатидан сенатор Кирстен Гиллибрандларни кўришмоқда.

АҚШ президенти сайлови 2020 йил 3 ноябрда бўлиб ўтади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 0
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 4
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 54
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 66
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 159
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 623
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 0
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 4
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 54
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 110
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 46
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 66
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 88
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 145
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 151
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 127
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 159
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 263
  • Бўлимлар