«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 13:41
ЎЗO‘Z

2019 йилда Трамп импичмент хавфи билан тўқнаш келиши мумкин

26 дек, 19:10 3 359 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2019 йилда Трамп импичмент хавфи билан тўқнаш келиши мумкин 2019 йилда АҚШ президенти Дональд Трампни импичмент жараёни кутиб турган бўлиши мумкин. Бу ҳақда CNBC экспертлар фикрига асосан хабар бермоқда деб ёзади Kun.uz.

Хусусан, сармоядорлар ва корхоналар 2019 йилда кутилаётган хатарларга тайёргарлик кўрмоқда. Улар орасида: Федерал захира тизими фоиз ставкалари ошиши ва АҚШ ҳамда Хитой ўртасидаги савдо муносабатларида кескинликнинг кучайиши. Бироқ, келгуси йилнинг муҳим хавфларидан бири бизнес томонидан эътиборга олинмаяпти - АҚШ президенти Дональд Трампнинг эҳтимолий импичменти.

Трампнинг импичменти - 2019 йилдаги «катта хавф», дея ҳисоблайди Сингапурдаги Америка савдо палатаси бошқаруви аъзоси Стив Окун.

«Вашингтонда «шатдаун» юзага келиши мумкин, сабаби президент бундан бошқа ҳеч нарсага эътибор қарата олмай қолади. Менинг фикримча, бу 2019 йил учун катта хавф», - дея қўшимча қилиб ўтди Окун.

Бироқ, импичмент лавозимдан тўлиқ четлатишни англатмайди, дея таъкидланади материалда. Хусусан, январдан бошлаб вакиллар палатасини назорат қиладиган демократик кўпчилик фуқаро, жумладан, АҚШ президентига импичментга олиб келиши мумкин бўлган жиноят бўйича айблов қўйиши эҳтимолдан йироқ эмас. Шундан сўнг ушбу масала сенат томонидан кўриб чиқилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 0
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 0
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 23
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 94
  • Сўнгги янгиликлар
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 0
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 1
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 5
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 107
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 94
  • Бўлимлар