«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 20:58
ЎЗO‘Z

Сўровнома Порошенкога 80 фоиз украиналиклар ишонмаслигини кўрсатди

11 дек, 22:02 4 509 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сўровнома Порошенкога 80 фоиз украиналиклар ишонмаслигини кўрсатди Украина президенти Пётр Порошенкога Украинанинг 80 фоиздан кўпроқ фуқароси ишонч билдирмаслиги аниқланди. Бундан Социология бўйича Киев халқаро институти ўтказган сўровнома натижалари дарак бермоқда, деб хабар берди “Интерфакс-Украина” нашри.

Социологларнинг аниқлашича, Порошенкого респондентларнинг 55,5 фоизи буткул ишонмайди, 26,1 фоизи эса ишонқирамайди, 10,3 фоизи ишонади, 2 фоизигина тўлиқ ишонади.

Украина бош вазири Владимир Гройсманга ҳам ишончсизлик даражаси юқори бўлган. Сўралганлардан 52,2 фоизи унга буткул ишонмаслигини, 30,1 фоизи ишонқирамаслигини, 10,7 фоизи ишониши ва 1,7 фоизигина тўлиқ ишонишини маълум қилган.

Олий радага эса ишончсизлик даражаси янада пастроқ бўлган. 59,8 фоиз респондент парламентга буткул ишонмаслигини, 30,4 фоизи ишонқирамаслигини, 5,3 фоизи ишониши ва 0,6 фоизигина тўлиқ ишонишини айтган.

Украиналар орасида энг катта ишончга кўнгиллилар (65,5 фоиз), черков (56,9 фоиз) ва қуролли кучлар (53,1 фоиз) эгалиги аниқланган.

Сўровнома 23 ноябрдан 3 декабргача ўтказилган. Унда 18 ёшдан катта 2 минг киши иштирок этган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 0
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 124
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 46
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 123
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 67
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Бўлимлар