«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 04:24
ЎЗO‘Z

Коррупция даражаси энг паст бўлган мамлакатлар қайси?

09 дек, 19:52 5 432 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коррупция даражаси энг паст бўлган мамлакатлар қайси? Transparency International ташкилотининг ҳисоботига кўра, Янги Зеландия жаҳондаги энг кам коррупциялашган мамлакат ҳисобланади.

Ташкилот рейтинг рўйхатидаги мамлакатлар 0дан 100 баллгача баҳоланган бўлиб, энг коррупциялашган мамлакат «0»дан бошланади, энг кам коррупциялашган мамлакат эса «100» баллгача баҳоланади.

10-ўрин. Нидерландия — 82 балл

Нидерландия энг кам коррупциялашган мамлакатлар юқори ўнталигини очиб беради.a

Мамлакатда мустақил суд тизими фаолият юритади. Шу боис ҳокимиятнинг барча бўғинларида коррупция ҳолати кам учрайди.

Нидерландиянинг ҳар бир фуқаросига ЯИМнинг 51 885 доллари тўғри келади.

9-ўрин. Люксембург — 82 балл

Мамлакат аҳоли жон бошига ЯИМ тўғри келиши бўйича жаҳонда иккинчи ўринда туради — 103 388 доллар. Люксембургда коррупция даражаси паст бўлса-да, аҳоли ва сиёсий партиялар ўртасида ишончсизлик мавжуд. Люксембургнинг 53%га яқин аҳолиси ўз сиёсатчиларини коррупциялашган деб ҳисоблайди.

8-ўрин. Канада — 82 балл

2017 йилда Канадада аҳоли жон бошига 47 307 доллар ЯИМ тўғри келган. Аммо айрим соҳаларда муаммолар мавжуд. Канададаги бизнес раҳбарларининг 30%га яқини порахўрликни мамлакатнинг асосий муаммоларидан бири деб ҳисоблайди.

7-ўрин. Швеция — 84 балл

Швеция фуқаролари юқори турмуш даражаси, аъло даражадаги тиббий хизмат, сифатли таълим, фуқаролик эркинликларига риоя қилиниши ва мамлакатнинг иқтисодий рақобатбардошлиги билан мақтанишлари мумкин. 2017 йилда Швецияда ЯИМнинг аҳоли жон бошига тўғри келиши 50 757 долларни ташкил этган.

6-ўрин. Сингапур — 84 балл

Энг кам коррупциялашган мамлакатлар ўнлигига кирган Осиёнинг ягона давлати. Бунга Сингапур асосчиси Ли Куан Ю улкан ҳисса қўшган. Бир авлод алмашуви давомида мамлакат қашшоқлик ботқоғидан қутулишга, коррупциядан халос бўлишга ва минтақадаги етакчи давлатлардан бирига айланишга эришди.

Сингапурда аҳоли жон бошига ЯИМ 89 276 долларга тўғри келади.

5-ўрин. Швейцария — 85 балл

Банклар ва тоғ-чанғи курортлари мамлакати турмуш даражаси, бизнес юритиш шароитлари ва молиявий тизим шаффофлиги туфайли турли рейтингларда етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда. Швейцарияда аҳоли жон бошига ЯИМ 60 501 долларни ташкил этади.

4-ўрин. Норвегия — 85 балл

Бу мамлакат иқтисодиёти асосан табиий газ, нефть, минераллар, чучук сув ва денгиз маҳсулотларига таянади. Норвегияда аҳоли жон бошига ЯИМ 70 066 долларга тенг.

3-ўрин. Финляндия — 85 балл

Сифатли таълим, фуқаролик эркинликлари ва юқори турмуш даражасига эга мамлакат. Аҳоли жон бошига ЯИМ 2017 йилда 42 502 долларни ташкил этган.

2-ўрин. Дания — 88 балл

Дания 2017 йилда турмуш даражаси сифати бўйича дунёнинг энг етакчи давлатларидан бири ҳисобланади. Данияда аҳоли жон бошига ЯИМ 47 992 долларга тўғри келади.

Мамлакат иқтисодиёти жуда ривожланган бўлиб, фуқаролари юқори турмуш даражаси, сифатли таълим ва тиббиёт тизими, эркинликлар, демкоратия ва юқори иш ҳақи билан таъминланган.

1-ўрин. Янги Зеландия — 89 балл

Янги Зеландия дунёдаги энг кам коррупциялашган мамлакат ҳисобланади. Янги Зеландия иқтисодиёти асосини туризм, вино, гўшт ва сут маҳсулотлари экспорти ташкил этади. Аҳоли жон бошига ЯИМ 38 075 долларни ташкил этади.

Марказий Осиёда коррупцияга қарши кураш

Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган куннинг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарида коррупцияга қарши курашиш бўйича қўмиталар ташкил қилишни таклиф этди.

"Жаҳон тажрибасига назар ташласак, АҚШ, Россия, Буюк Британия, Болгария, Греция, Латвия, Эстония каби кўплаб мамлакатларнинг парламентларида коррупцияга қарши курашиш бўйича комиссия ва қўмиталар мавжуд. Ана шу илғор хорижий тажрибалар ва Конституциямиз талаблари асосида Олий Мажлис палаталарида Коррупцияга қарши курашиш бўйича қўмиталар ташкил қилишни таклиф этаман. Ушбу қўмиталар барча бўғиндаги давлат идораларида коррупцияга қарши курашни янада кучайтиришга вакиллик органи сифатида муносиб ҳисса қўшиши лозим", деди президент.

Таъкидланишича, 2018 йилда коррупция жиноятини содир этган 1 минг 177 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

"Коррупцияга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қанчалик ҳаракат қилмасин, халқимиз бу жирканч иллатга муросасиз бўлмас экан, таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатмас экан, бу балога қарши самарали курашни ташкил эта олмаймиз", дея таъкидлади Ўзбекистон раҳбари.

Қозоғистонда эса коррупция билан боғлиқ жиноятлар учун судланган шахслар рўйхатини эълон қилиш таклиф этилди. Рўйхатда, шунингдек, бу шахсларнинг давлат лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан қанча муддатга маҳрум қилингани кўрсатилиши таклиф қилинган.

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан мурожаат эълон қилди.

Мурожаатда айтилишича, «Ўз чўнтагини ўйлаб давлат ваколатларини суистеъмол қилганлар нафақат қонун билан жазоланиши, балки омма олдида шарманда қилиниши лозим».




Мавзуга оид янгиликлар
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 108
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 95
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар