«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 12:54
ЎЗO‘Z

Путин Трамп билан учрашув олдидан интервью берди

12 ноя, 01:03 4 095 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Путин Трамп билан учрашув олдидан интервью берди Биринчи жаҳон уруши тугаганининг юз йиллигига бағишланган тантаналарда иштирок этиш учун Парижга борган Россия президенти Владимир Путин RT France телеканалига экслюзив интервью берди.

Хусусан, Россия етакчиси Франция президентининг Умумевропа армиясини тузиш бўйича ташаббусини изоҳлади. Путин ЕИнинг ўз хавфсизлигини ўз кучлари ёрдамида таъминлаш истагини тушунарли ва табиий, деб атади.

«Муқобил қуролли кучлар масаласига келсак, бу ғоя янгилик эмас, президент Макрон унга қайта жон бағишлади, лекин менга буни аввалги президентлардан бири Жак Ширак ҳам айтган эди, унгача ҳам бу ғоялар бўлган. Принцип нуқтаи назаридан Европа — қудратли иқтисодий тузилма, уларнинг мудофаа ва хавфсизлик соҳасида мустақил, ўзини ўзи таъминловчи ва суверен бўлишни исташи табиий ҳол», — деди Путин RT France’га берган интервьюсида.

Путин «дунёнинг кўпқутбли бўлишини таъминлаш нуқтаи назарида мазкур процессни ижобий деб баҳолаши»ни таъкидлаб ўтди.

«Бу маънода бизнинг позициямиз Францияникига мос тушади», — дея қўшимча қилди Путин.

АҚШ билан муносабатлар

Россия президенти Москва Вашингтон билан тўлиқ миқёсдаги, жумладан, ўрта ва кичик масофадаги ракеталар бўйича шартнома масаласида ҳам музокаралар жараёни қайта тикланишидан умид қилаётганини билдирди.

«Ҳар қандай ҳолатда Россия мулоқотга тайёр, ахир ўрта ва кичик масофадаги ракеталар бўйича шартномадан биз эмас, америкаликлар чиқиб кетишни режалаштирмоқда. Улар ҳам, биз ҳам мулоқотни тиклашдан манфаатдормиз. Мулоқотлар олий ёки юқори даражада эмас, эскспертлар даражасида олиб борилиши ҳам муҳим. Умид қиламанки, бу тўлиқ миқёсли музокара жараёни тикланади», — деган Путин.

Путин Россия Шимолий Атлантика альянси мамлакатлари чегарасида йирик миқёсдаги ҳарбий машқлар ўтказмасликка интилаётганини эслатди.

«Ҳарбий машқларга келсак, биз уларни ўтказмоқдамиз, лекин НАТО мамлакатлари чегараси яқинида йирик миқёсли машқлар ўтказмасликка интилиб келмоқдамиз. Сўнгги йирик машқларимиз шарқда, НАТО мамлакатлари чегарасидан минглаб километр узоқликда бўлиб ўтди», — деган Путин ўз интервьюсида.

«Умуман олганда, биз бунга хотиржам муносабатдамиз. Умид қиламизки, доимо эҳтиёж бўлган мулоқот бу ерда ҳам ўзининг ижобий ролини ўйнайди», — дея фикрини якунлаган Путин.

ОАВ билан ишлаш

Россия президенти ўзининг оммавий ахборот воситаларига муносабатини ҳам айтиб берди. Унинг фикрича «яхши ва ёмон» ОАВ бўйича рўйхатлар тузиш ва фикрларни инобатга олишга йўл қўйиб бўлмайди ва унинг демократия билан умумий жиҳати йўқ.

«Агар биз мамлакатимиз фуқароларининг ахборотга, унинг истеъмолчиларига эркин эга бўлиш принципини амалга оширмоқчи бўлсак, нималарнидир маъмурий йўл билан ёпиш, нималарнидир сиёсий ва маъмурий тузилмалар билан чеклашга йўл қўймаслигимиз керак. Агар биз ниманидир нотўғри деб билсак, ўз нуқтаи назаримизни тақдим этишимиз, томошабинлар, тингловчилар, интернет фойдаланувчиларига қаерда ҳақиқат, қаерда ёлғон кўрсатилаётганини аниқлаш, қарор қабул қилишга имконият яратишимиз керак», — деган Путин.
Путин, Трамп, интервью, учрашув




Мавзуга оид янгиликлар
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 0
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 94
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 66
  • Сўнгги янгиликлар
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 4
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 106
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 93
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 70
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 100
  • Бўлимлар