«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 18:59
ЎЗO‘Z

Тожикистонда 400 та қозонда 10 тонна палов дамланди

11 ноя, 00:10 4 677 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тожикистонда 400 та қозонда 10 тонна палов дамланди Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳридаги Абулқосим Фирдавсий номли маданий-истироҳат боғида “Ошу палов” фестивали бўлиб ўтди. Тадбир доирасида 400 та қозонда умумий ҳисобда 10 тонна палов дамланди.

Фестивалда мамлакатнинг турли минтақаларидан 200 дан ортиқ ошпазлар қатнашиб, паловнинг 50 дан ортиқ турини тайёрлашди.

Шунингдек, фестивалга келган хорижликлар палов тайёрлаш усули билан ҳам танишишди.

Бош ошпаз Собиржон Муҳаммаджонов бошчилигида энг кўп миқдорда – бир тонналик ош пиширилди. Паловга 250 кг гуруч, 200 кг гўшт, 350 кг сабзи, 90 литр ёғ, 30 кг пиёз, 1 кг зира, 1 кг қалампир, 1 кг барбарис ва бошқа зираворлар солинди.

Тадбир Тожикистонда эълон қилинган “Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили” доирасида ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, палов 2016 йилда ЮНЕСКОнинг номоддий мерослар рўйхатига киритилганди. “Ошу палов” номинацияси Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан ЮНЕСКОга тавсия қилинган ҳамда ҳар икки давлатга алоҳида сертификат топширилган.
Душанбе, фестивал, палов




Мавзуга оид янгиликлар
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 0
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 102
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 174
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 168
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 206
  • Бўлимлар