«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 21:54
ЎЗO‘Z

Индонезия вице-президенти AirAsia’нинг йўқолган самолёти ҳалокатга учраганини маълум қилди

28 дек, 20:12 7 534 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Индонезия вице-президенти AirAsia’нинг йўқолган самолёти ҳалокатга учраганини маълум қилди Индонезия вице-президенти Юсуф Калла (Jusuf Kalla)нинг маълум қилишиа, Малайзиянинг AirAsia авиакомпаниясига тегишли, 28 декабрга ўтар кечаси йўқолган самолёт, катта эҳтимол билан, ҳалокатга учраган. Бу ҳақда The Bangkok Post хабар бермоқда деб ёзади Kun.uz.

“Лайнер ҳалокатга учраган бўлиши эҳтимоли бор”, – деди Калла махсус матбуот анжуманида. У йўқолган самолётни излаш бўйича Индонезиядаги қидирув-қутқарув марказига ҳам раҳбарлик қилмоқда.

Айни вақтда, Индонезия вице-президентининг таъкидлашича, лайнер айнан қаерда ҳалокатга учрагани ҳақида ҳозирча ҳеч қандай аниқ маълумот йўқ.

Аввалроқ, қоронғу тушгани ва ноқулай об-ҳаво шароити сабаб қидирув ишлари тўхтатилгани ҳақида хабар берилган эди. Қидирув-қутқарув ишлари 29 декабрь, душанба куни, тонг отиши билан давом эттирилади.

Бир муддат аввал Индонезия транспорт вазирлигига самолёт Ява денгизидаги, Индонезияга қарашли Белитунг оролининг шарқи қисмига қўнган бўлиши мумкинлиги ҳақида ахборот келиб тушганди. Бу ҳақда, гўёки, самолёт учиб кетган Сурабая шаҳридаги инқироз маркази аниқлаган. Бироқ ушбу маълумот охир-оқибат расман тасдиқланмади.

AirAsia авиакомпаниясининг Airbus A320 самолёти QZ8501 рейси бўйича Индонезиянинг Сурабая шаҳридан Сингапурга учиб кетаётган эди. Самолёт билан алоқа маҳаллий вақт билан 7:24да узилган. Бунгача самолёт экипажи, қалин булут қобиғидан қочиш мақсадида, ҳаво кемасини 9,75 километрдан 11,5 километр баландликка кўтариш ниятини диспетчерларга маълум қилган.

Лайнер бортида 155 нафар йўловчи ва экипажнинг етти аъзоси бўлган. Йўловчиларнинг 149 нафари индонезиялик, уч нафари Жанубий Корея, бир нафардан Сингапур, Малайзия ва Буюк Британия фуқаролари бўлган. Лайнер экипажи олти нафар Индонезия фуқароси ва бир француздан иборат эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 5
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 26
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 52
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 138
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 147
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 185
  • Сўнгги янгиликлар
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 0
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 0
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 3
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 24
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 51
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 97
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 137
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 78
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 159
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 148
  • Бўлимлар