«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 23:31
ЎЗO‘Z

Буюк Британия XVIII асрдаги қарзларини тарқатишга қарор қилди

28 дек, 15:25 8 843 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Буюк Британия XVIII асрдаги қарзларини тарқатишга қарор қилди Буюк Британия ҳукумати XVIII аср, шунингдек, Биринчи Жаҳон уруши давомида тўпланиб қолган давлат қарзларини қайтаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 27 декабрь, шанба куни The New York Times газетаси хабар берди.

Хусусан, расмий Лондон 1720 йилда олган қарз мажбуриятларини қоплаб бериш ниятида. Ўшанда муваффақиятсиз пул чайқовчилиги сабаб, Жанубий денгизлар савдо компанияси банкрот бўлган, инвестор сифатида иштирок этган минглаб британияликлар эса ўз бойликларидан маҳрум бўлишганди. Бунинг натижасида мамлакатда молиявий инқироз бошланиб, Буюк Британия халқаро кредиторларга мурожаат қилишга мажбур бўлганди.

Буюк Британия молия вазири Жорж Осборннинг маълум қилишича, 2015 йилда ҳукумат Биринчи Жаҳон уруши давридаги қарзларни тўлаб беради, шундан сўнг эса XIX ва XVIII асрларда кўрсатилган молиявий ёрдамлар бўйича ҳисоб-китоб қилади. Унинг сўзларига кўра, мамлакат ҳукумати тўпланиб қолган қарзларни паст фоиз ставкалари бўйича тўлашни режалаштирмоқда.

Буюк Британиянинг тарихий қарзи ҳажми, Deutsche Welle’нинг ёзишиа, 2,5 миллиард фунт-стерлингга тенг. Айни вақтда, Буюк Британиянинг умумий давлат қарзи ҳажми 1,4 триллион фунт-стерлингга етади.

Аввалроқ, Буюк Британия ҳукумати 1927 йили ўша вақтдаги молия вазири – Уинстон Черчилл томонидан чиқарилган облигациялар бўйича қарзнинг бир қисми қоплаб берилишини маълум қилганди. Ушбу қимматли қоғозлар Биринчи жаҳон уруши, шунингдек, Қрим уруши ва Наполеонга қарши кампаниялар вақтида олинган қарзларни қоплаш учун чиқарилганди. Буюк Британия молия вазирлигининг маълум қилишича, 2015 йил 1 февраль куни қарзнинг 218 миллион фунт-стерлинг қисми тўлаб берилади.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 0
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 1
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 56
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 56
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 45
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 0
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 1
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 28
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 57
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 36
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 56
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 56
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 45
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 54
  • Бўлимлар