«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 15 2019, 16:24
ЎЗO‘Z

Россия Мудофаа вазирлиги Ил-20 ким томонидан уриб туширилганини маълум қилди

19 сен, 23:43 3 838 Дунё
Россия Мудофаа вазирлиги Ил-20 ким томонидан уриб туширилганини маълум қилди
Россияга қарашли Ил-20 самолёти Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилган. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Маълумотларга кўра, Ил-20 Сурия кучларига қарашли С-200 комплекси ракетаси ёрдамида уриб туширилган.

«Акс эттирувчи эффектив юза F-16’дан кўпроқ бўлган Ил-20 С-200 комплекси ракетаси билан уриб туширилган», - дея айтиб ўтди Мудофаа вазирлиги вакили.

Қайд этилишича, бунга Исроилнинг F-16 қирувчилари Россия самолёти орқали ўз хатти-ҳаракатларини беркитишга урингани сабаб бўлган.

Ил-20 самолётида 15 нафар россиялик ҳарбий бўлган.

Аввалроқ, Суриядаги Ҳмеймим авиабазаси 17 сентябрда Россиянинг Ил-20 радиолокацион разведка самолёти экипажи билан алоқани йўқотгани хабар қилинганди.

Маълум қилинишича, 17 сентябрь кечки вақт Сурия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари Латақия шаҳрига ракета ҳужумини қайтарган. Суриялик ҳарбий манбанинг таъкидлашича, ҳужум денгиздан амалга оширилган, бир неча ракета мўлжалгача уриб туширилган.

Кейинроқ CNN телеканали Россиянинг Ил-20 самолёти бортида 14 нафар ҳарбий хизматчи билан Сурия ҳаво мудофааси кучлари томонидан уриб туширилган бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • ОАВ: Россиянинг Ил-20 самолёти уриб туширилган 18 сен, 13:42
  • ОАВ: уриб туширилган Су-24 самолётининг иккинчи учувчиси суриялик ҳарбийлар томонидан эвакуация қилинган 25 ноя, 15:40
  • Россия Туркия ҳарбий атташесига расман норозилик билдирди 24 ноя, 23:07
  • Уриб туширилган Су-24 сабаб НАТО фавқулодда йиғилиш ўтказади 24 ноя, 20:48
  • Суриялик жангарилар Россия вертолёти уриб туширилгани ҳақида маълум қилди 24 ноя, 20:47
  • Сўнгги янгиликлар
  • Саудия Арабистони мураббийи Вадим Абрамовга: "Жамоанг шунчаки даҳшат!" 15 ноя, 15:45 109
  • Тошкент чорраҳаларида яна бир янги чизма белгиси. У нимани англатади? 15 ноя, 15:23 180
  • Рўмол ҳақида «эски ва янги гаплар...» 15 ноя, 15:02 192
  • «Тилла топиб олдим, кимники?» 15 ноя, 14:39 289
  • Ўзбекистонликлар учун Умра мавсуми бошланди 15 ноя, 14:16 169
  • “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади 15 ноя, 13:53 275
  • 1 доллар маош оладиган президент 15 ноя, 13:30 564
  • Ботир Қодиров онаси ҳаётдан кўз юмган пайт қаерда бўлгани ҳақидаги ҳақиқатни сўзлаб берди (видео) 15 ноя, 13:06 888
  • Ўзбекистонлик йигитлар шиппак ёрдамида қувур чалиб, CАGТ танлови ҳакамларини хайрон қолдирди (видео) 15 ноя, 12:50 476
  • Қамчиқ довонида юк машинаси ҳандаққа тушиб кетди (фото) 15 ноя, 12:38 437
  • Бўлимлар