«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:02
ЎЗO‘Z

Дональд Трамп Тереза Мэйни танқид қилиш билан Лондонга ташрифини бошлади

13 июл, 20:46 4 026 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дональд Трамп Тереза Мэйни танқид қилиш билан Лондонга ташрифини бошлади Пайшанба куни Буюк Британияга расмий ташрифи бошланганидан кейин,унинг шарафига тантанали қабул маросми уюштирилганидан сўнг АҚШ президенти Дональд Трамп Британиянинг Sun таблоидига интервью берди, деб ёзади Тnews.uz.

Интервьюда у мамлакат бош вазири Тереза Мэйнинг Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши билан боғлиқ айрим муҳим қарорларини танқид қилди.

Президент Трампнинг айтишича, бош вазир Тереза Мэй Брекзит бўйича музокораларда унинг маслаҳатларига амал қилмаган. «У бошқа йўлни танлади. Бу жуда ҳам муваффақиятли дея айта олмайман. Бироқ Мэй ўзи учун бошқа бирор бир муқобилликни кўрмаган», -деди Трамп.

Трампнинг фикрича, Мэй танлаган Брексит бўйича «юмшоқ» вариант Европа Иттифоқи билан кенг қамровли иқтисодий алоқаларни сақлаб қолишни кўзда тутади ва кейинчалик Америка-Британия савдоси ривожига салбий таъсир кўрсатади. Трамп бу борада Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳозирги савдо бахсларини назарда тутди, бу баҳслар Британия ЕИда фаолигини сақлаб қолгудек бўлса унга ҳам таъсир қилиши мумкин.

Трамп шунингдек, Лондон мэри, Покистонлик муҳожирнинг ўғли бўлмиш Садиқ Хон фаолиятига ҳам салбий баҳо берди, унинг айтишича, «мэр терроризм таҳдидига қарши етарлича тура олмаган». Ўзининг ташрифига пойтахтда бўлиб ўтаётган норозиликларга муносабат билдирган Америка президенти баёнот бериб: «Менга авваллари Лондон жуда ёқарди, энди эса бу шаҳарга бориш сабабларини кўрмайман» деди.

Куни кеча бош вазир билан Брекзит бўйича фикрлари қарама қарши бўлгани боис истеъфога чиққан ташқи ишлар вазири Борис Жонсон ҳақида гапирган Трамп “бу сиёсатчи мамлакатга ажойиб раҳбар бўлиши учун барча хислатларга эга” эканлигига ишонч билдирди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар