«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 14:54
ЎЗO‘Z

Туркманистон президенти оти Гиннес рекордлар китобига киритилди (фото)

30 июн, 23:57 8 110 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркманистон президенти оти Гиннес рекордлар китобига киритилди (фото) Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовга тегишли ахалтекин зотидаги от орқа оёқларининг ўзида 10 метрни 4,19 сонияда босиб ўта олди. Ушбу натижа Гиннес рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда “Туркманистон бугун” ахборот агентлиги маълум қилган.

Рекорд натижа Туркманистон давлат цирки аренасида Гиннес рекордлар китобининг ҳаками ва расмий вакили кўз ўнгида ўрнатилган.

Фото: hronikatm.com
Оқхон лақабли от икки йил аввал ўзи ўрнатган рекордни янгилаган. Отнинг рекорд натижаси Бердимуҳамедовнинг туғилган куни – 29 июнда ўрнатилган.

Таъкидланишича, отни Бердимуҳамедовнинг шахсан ўзи машқ қилдиради.

Охирги ойда Туркманистон номи иккинчи бор Гиннес рекордлар китобига киритилмоқда. Июнь бошида ушбу давлатда велоспорт бўйича энг оммавий дарс қайд қилинганди. Унда 3246 киши иштирок этган.

Умуман олганда Гиннес рекордлар китобига Туркманистон билан боғлиқ бир нечта натижалар киритилган. Улар орасида Олимпия стадионида ўрнатилган от бошининг улкан ҳайкали, Олимпия шаҳарчасидаги сув спорти маркази, энг катта ўтов, энг катта юлдузга эга телемарказ, дунёдаги энг катта ёпиқ томоша ғилдираги ва бошқалар бор.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 0
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 4
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 149
  • Сўнгги янгиликлар
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 3
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 17
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 148
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 85
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 19
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 40
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 342
  • Бўлимлар