«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 11:30
ЎЗO‘Z

Туркия Сурия билан чегарада 564 километрлик девор қурилишини якунлади

10 июн, 09:27 4 537 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркия Сурия билан чегарада 564 километрлик девор қурилишини якунлади Туркиянинг уй-жой қурилишини ривожлантириш бошқармаси (TOKİ) Сурия билан чегарада узунлиги 564 кмлик модул девор қурилишини якунлади.

Модул девор чегарада хавфсизлик чораларини кучайтириш доирасида барпо этилган. Жумладан, девор Суриядан Туркияга ноқонуний миграциянинг олдини олишга кўмак бериши кўзда тутилган.

TOKİ Сурия билан девор қуришни якунлагандан кейин Эрон билан чегарада 144 кмлик девор қуришни бошлашга киришган. Таъкидланишича, бу қурилиш ҳам якунланиш босқичида.

Туркия-Сурия чегарасида, Ал-Аси дарёси оқиб ўтадиган қисмдан ташқари, 711 кмлик модул девор қурилган. Девор оғирлиги 7 тонна, баландлиги 3 ва эни 2 метр келувчи бетон блоклардан қурилган. Шунингдек, Туркия-Сурия чегарасини миналардан тозалаш ишлари давом этмоқда.

Таъкидланишича, девор эвазига Туркия-Сурия чегараси 2 йил аввалгидан анча хавфсизроққа айланган. Чегара бўйлаб шунингдек автомобил йўли қурилган бўлиб, унинг эвазига 30-40 кмлик йўл турк аскарларига 15 дақиқагача қисқарган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 0
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 1
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 2
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 19
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 11
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 0
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 1
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 1
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 19
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 11
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 54
  • Украина маъмурияти май ойида фронтдаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирди 23 апр, 08:30 52
  • Германия ва Британияда Хитой учун жосуслик қилган шахслар ҳибсга олинди 23 апр, 08:10 22
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 19
  • Футзал бўйича Осиё Кубогининг чорак финал жуфтликлари маълум бўлди 23 апр, 07:59 83
  • НАТО, Россия, Украина, Хитой ҳарбий мақсадларда 2023 йилда қанча сарфлади? 23 апр, 00:23 129
  • Хоразмда ўз танишини уйига чақириб, ўлдирган аёл қамоққа олинди 22 апр, 23:59 297
  • Бўлимлар