«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 03:44
ЎЗO‘Z

Ҳиндистонннинг шимолида рўй бераётган совуқ туфайли 92 киши ҳалок бўлди

26 дек, 00:48 8 017 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳиндистонннинг шимолида рўй бераётган совуқ туфайли 92 киши ҳалок бўлди Ҳиндистонннинг шимолида мисли кўрилмаган совуқ тушиши оқибатида охирги бир неча кун ичида 92 киши совқотишдан ҳалок бўлди. Маҳаллий ҳукумат расмийларининг таъкидлашларича, мамлакатнинг кўпгина туманларида кузатилаётган паст ҳарорат олдинги йиллардаги кўрсаткичлардан юқори бўлди.

Энг кўп қурбонлар шимолда жойлашган, аҳоли энг зич жойлашган ва иқтисодий қолоқ штатлардан бўлган Уттар-Прадеш штатига тўғри келди. Одатда бу ерда қиш мавсумида ҳарорат 4 градусдан пастга тушмаган, бироқ 25 декабрга ўтар кечаси ҳарорат кўрсаткичи 1,8 ° га тушиб кетди. Умуман олганда кўпгина ҳудудларда меъёрдагидан 4-10° паст ҳарорат бўлиб турибди.

Ушбу штат ҳукумати бошпанасизлар учун вақтинчалик уй-жойлар ташкил этиш, уларни ёқилғи ва одёллар билан таъминлаш мақсадида 10,6 млн рупий (170 минг доллар атрофида) миқдорида маблағ ажратди.

Ҳиндистон учун бундай паст кўрсаткичдаги совуқлар билан бирга мамлакатнинг шимолий қисмига қуюқ туманлар ҳам келди. Туман оқибатида автомобиль, темир йўл ва авиа алоқалар издан чиқди. Нью-Деҳлининг ўзида 150 дан зиёдроқ авиарейс ва 100 га яқин узоқ масофага юрувчи поездлар жўнаши кечиктирилди ёки бошқа ватқга кўчирилди.
Йўлларда кўриш даражасининг пастлиги туфайли ҳар куни кўплаб йўл-транспорт ҳодисалари рўй бермоқда, ўнлаб одамлар нест-нобуд бўлмоқда. 25 декабрь куни Деҳлидан келувчи шосседа 30 дан зиёдроқ автомобиль тўқнашиб кетди. Натижада беш киши ҳалок бўлди, 10 дан зиёдроқ киши жароҳат олди.

Об-ҳаво мутахассислари берган маълумотларга кўра, яқин кунларда об-ҳавонинг яхшиланиши кутилмаяпти.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 99
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 90
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар