«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 10:28
ЎЗO‘Z

Эрдўған Африн шаҳрининг террорчилардан озод қилинганини эълон қилди

18 мар, 17:30 3 847 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эрдўған Африн шаҳрининг террорчилардан озод қилинганини эълон қилди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Сурия шимоли-ғарбидаги Африн шаҳрининг террорчилардан озод қилингани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда "Анадолу" агентлиги берган маълуотга асосланиб Кун нашри хабар қилмоқда.

18 март соат 08:30 ҳолатига Туркия ҳарбий кучлари ва Сурия мухолифати отрядлари Африн шаҳрини террорчилардан тозалашга муваффақ бўлишди, деди президент Чаноққалъадаги ғалабанинг 103 йиллигига бағишланган тадбирда.

"Африн шаҳри узра террорчиларнинг ифлос рамзлари эмас, барқарорлик ва хавфсизлик рамзи бўлган байроқлар ҳилпирамоқда. Ҳозир Афринда Туркия ва Сурия озодлик армиясининг байроқларини кўриш мумкин", - деди Эрдўған.

Президентнинг сўзларига кўра, турк халқи Чаноққалъа жангидаги каби мамлакат ичида ҳам, ташқарисида ҳам адолатсизликка қарши қатъий курашни давом эттирмоқда.

Эрдўған Анқара Сурия шимоли-ғарбининг террорчилар хатти-ҳаракатларидан кейинги асоратларини бартараф этиш ва минтақа инфратузилмасини қайта тиклаш учун имкон қадар ҳаракат қилишига ваъда берди.

"Биз суриялик қочқинларнинг тез орада ватанига қайтишини таъминлашга қаратилган чораларни кўрамиз", - деди Туркия давлат раҳбари.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 106
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 119
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 153
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 773
  • Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди» 23 апр, 20:00 791
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 200
  • Сўнгги янгиликлар
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 2
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 105
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 7
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 118
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 90
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 13
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 122
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 237
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 496
  • Бўлимлар