«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 11 2019, 20:17
ЎЗO‘Z

Имомали Раҳмон: "Тожикистон ўз қўшниларини ҳеч қачон сувсиз қолдирмайди"

16 мар, 07:05 3 305 Дунё
Имомали Раҳмон: "Тожикистон ўз қўшниларини ҳеч қачон сувсиз қолдирмайди"
Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Остонадаги маслаҳатлашув учрашувида Марказий Осиёнинг барча давлатлари манфаатларини ҳисобга олиб сув-энергетик захиралардан самарали ва оқилона фойдаланиш минтақа давлатлари ҳамкорлигининг асосий йўналишларидан бири деб аталди.

“Мен бир неча бор баланд минбарлар, жумладан БМТ минбаридан Тожикистон сувдан фойдаланиш масалалари борасида ҳеч қачон қўшниларига муаммолар туғдирмагани ва туғдирмаслигини айтганман. Бугун мен яна бир бор биз қўшниларимизни сувсиз қолдирмаслигимизни таъкидлаб ўтмоқчиман”, деб айтган Тожикистон президенти Имомали Раҳмон учрашувда.

Раҳмон, шунингдек, учрашувда минтақа фуқаролари, ўзаро савдо, ишчи кучи ва инвестицияларнинг минтақа давлатлари ўртасида эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қилувчи тўсиқларни бартараф этиш зарурлигини таъкидлаб ўтган.

Учрашув иштирокчилари минтақавий ҳамкорликнинг барча ўзаро манфаатли йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилишган.

Учрашувда Марказий Осиё минтақа одамлари фаровонлиги учун қўлланиши керак бўлган бой табиий, транспорт-коммуникация ва инсон захираларига эгалиги таъкидлаб ўтилган.

Томонлар мавжуд захиралар ёрдамида террорчилик, экстремизм, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши, трансмиллий жиноятчилик ва диний радикалликка қарши биргаликдаги курашни фаоллаштиришни қўллаб-қувватлашди.

Марказий Осиё дунёнинг энг сув тақчил ҳудудларидан бири ҳисобланади. Қирғизистон ва Тожикистонда Марказий Осиёдаги йирик дарёлар оқимининг боши жойлашгани сабабли бу давлатлар сувга бой давлатлар ҳисобланади. Пастроқда жойлашган Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистон эса сув захираларининг асосий истеъмолчилари сифатида сувга катта эҳтиёж сезади.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Жээнбеков Марказий Осиё етакчиларини террорчиликка қарши биргаликда курашишга чақирди 16 мар, 00:20
  • Марказий Осиё етакчилари Остонада. Нималар муҳокама қилинади? 15 мар, 10:51
  • Энди Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари рўйхатдан ўтмасдан 30 кун қўшни давлатда бўла олишадилар 14 мар, 23:43
  • Тожикистон: ҳоким ўғил президент отасига миннатдорчилик билдирди 19 фев, 13:12
  • АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ўзаро ҳамкорликнинг янги форматини ўрнатишди 27 сен, 13:38
  • Сўнгги янгиликлар
  • Душманга ҳам раво кўрмаймиз бундай жойларда жазо муддатини ўташни - Артикова 11 дек, 19:43 137
  • Тадқиқот: ёши катта тадбиркор – муваффақиятли компания дегани 11 дек, 19:18 113
  • "Эл-класико" яна қолдирилиши мумкин 11 дек, 18:54 267
  • Хитойлик мигрант АҚШга кир ювиш машинаси ичида киришга уринди 11 дек, 18:32 227
  • «Бунёдкор» футболчиси Озарбайжон клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади 11 дек, 18:11 285
  • Чехиядаги отишма: Острава касалхонасида беш киши ўлдирилди 11 дек, 17:47 311
  • Қорақалпоғистонда саксовул ўғрилари экология ва ИИБ ходимларига ҳужум қилди 11 дек, 17:25 562
  • Президент Фармони асосида 575 нафар шахс афв этилди 11 дек, 17:02 399
  • Минскда Ўзбекистон фуқаросининг пулини ўмарган 21 ёшли қиз қўлга олинди 11 дек, 16:42 512
  • Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари аниқ белгиланди 11 дек, 16:19 280
  • Бўлимлар