«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 08:48
ЎЗO‘Z

Дариға Назарбоева отасининг топшириғига амал қилмади

02 мар, 07:30 5 776 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дариға Назарбоева отасининг топшириғига амал қилмади Қозоғистон парламенти сенатининг халқаро алоқалар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси, Нурсултон Назарбоевнинг катта қизи Дариға Назарбоева сенат йиғилишида рус тилида мулоқот қилди. Бундан аввалроқ Нурсултон Назарбоев парламент ва ҳукумат давлат тили – қозоқ тилида ишлаши кераклигини айтганди.

Назарбоева журналистларга ушбу ҳолат юзасидан жавоб бераркан, унга қулай бўлган тилда гаплашганини айтган.

“Биз барчамиз президент топшириқларини бажаришга ҳаракат қиламиз. Худога шукр, ҳали ҳеч ким рус тилини бекор қилмади ва ўйлайманки, бундай бўлмайди. Бошқа одамларни ҳам ҳурмат қилиш лозим, шу сабабли бу масалада ҳаддан ошириб юбормаслик лозим”, деб айтган Дариға Назарбоева.

У шунингдек миллатлараро тотувликни “ҳеч ким бекор қилмаганини” қўшимча қилган.

“Давлатимиз ҳудудида мавжуд, жумладан давлат идораларида амалда бўлган тиллар конституция томондан тасдиқланган”, деб ўз сўзларини интиҳолаган Назарбоева.

Аввалроқ Нурсултон Назарбоев лотин алифбосига ўтиш қозоқ халқи учун тарихий муҳим аҳамиятга эга эканлигини айтган. Унинг айтишича, энди қозоқ тили мавқеини ошириш вақти келди: парламент ва ҳукумат ўз фаолиятини қозоқ тилида олиб бориши лозим. Назарбоев фуқароларнинг ҳуқуқларини камситмаслик учун синхрон таржима имкониятини назарда тутиш лозимлигини айтган.

Назарбоевнинг бу гапларидан кейин аксарият амалдорлар ҳукумат йиғилишида ўз ҳисоботларини қозоқ тилида ўқишган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 0
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 18
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 25
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 49
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 43
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 267
  • Сўнгги янгиликлар
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 0
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 18
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 24
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 49
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 42
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 115
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 202
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 264
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 516
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 267
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 334
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 62
  • Бўлимлар