«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 05:35
ЎЗO‘Z

Россия шу йилдан бошлаб пахта етиштирмоқчи...

01 фев, 00:10 6 140 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россия шу йилдан бошлаб пахта етиштирмоқчи... Россия пахта етиштиришни бошламоқчи. Пахта етиштириладиган майдон 200 минг гектардан кўпроққа баҳоланмоқда. 2018 йилда минг гектар ерга пахта экилмоқчи.

“Пахта етиштириш бўйича иш бошланмоқда, бу биз учун янги ўсимлик, биз тайёрмиз. Айни вақтда технология масалалари ҳал қилинган, жорий йилда Астрахан ва Волгоградда минг гектар ерга чигит экилади”, деб айтган Россия қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ўсимликшунослик, механизациялаш, ўсимликларни кимёлаш ва ҳимоялаш департаменти директори Пётр Чекмарёв Бутунроссия агрономлари йиғилишида.

“Бизда имконият бор, бизда пахта етиштирса бўладиган 200 минг гектар майдон бор. Шу сабабли ушбу хом ашё билан ўзимизни таъминлаш учун бу йўналишдаги ишни давом эттирамиз ва такомиллаштирамиз”, деб айтган Чекмарёв.

“Гап нимада – мен ҳозиргина Ўзбекистондан қайтдим. Уч йилдан кейин биз бу ерлардан пахта ололмаймиз, чунки уларда пахтани қайта ишловчи комбинатлар қурилиши фаол тарзда олиб борилмоқда ва улар бизга бир тонна ҳам пахта хом ашёси сотишмайди”, деб қўшимча қилган Чекмарёв.

Россия қишлоқ хўжалиги материалларида таъкидланишича, мавжуд мелиоратив тизимларни тиклаш ва янгиларини қуриш шарти билан Россияда пахта етиштириш бўйича максимал майдон 222 минг гектарга баҳоланмоқда (Астрахан вилоятида 47 минг, Волгоград вилоятида 10 минг, Стравропол ўлкасида 120 минг, Қолмиғистонда 24 минг ва Қримда 10 минг гектар).

Россия корхоналарининг пахта толасига эҳтиёжи 2018 йилда 68 минг тоннага, 2019 йилда эса 71,1 минг тоннага баҳоланмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 103
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 100
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 65
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 203
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 540
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 339
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 86
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 44
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 23
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 103
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 100
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 149
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 65
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 203
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 220
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 285
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 160
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 106
  • Бўлимлар