«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2020, 01:58
ЎЗO‘Z

Дунёнинг энг яхши 10 мамлакати: Швейцария дунёнинг "энг яхши мамлакати"...

26 янв, 22:40 5 716 Дунё
Дунёнинг энг яхши 10 мамлакати: Швейцария дунёнинг "энг яхши мамлакати"...
«Best Countries Report» маълумотига кўра, Швейцария қаторасига иккинчи марта «дунёнинг энг яхши мамлакати» дея эътироф этилди, деб ёзади Xabar.uz.

Алп тоғи бағридаги мамлакатнинг ушбу муваффақиятига 21 мингдан зиёд зодагонлар қатлами, бизнес вакиллари, ошкоралик, юқори турмуш даражаси асос қилиб олинган. «Best Countries Report» 80 та мамлакатдаги иқтисодий очиқлик, турмуш даражаси, шахс омили каби категорияларга асосан иш кўрган.

«Best Countries Report» рейтинги «US News&World Report» рақамли янгиликлар хизмати, «Y&R» маркетинг компанияси, Пенсильвания университетининг Уортон бизнес мактаби каби ташкилотлар ҳамкорлигида ишлаб чиқилган.

Швейцария кетма-кет икки марта ишсизликнинг қуйи даражаси, юқори малакали ишчилари, барқарор ва шитоб билан ривожланаётган иқтисоди, тадбиркорлик, ҳаёт даражасининг юқорилиги билан дунёда яққол етакчи ҳисобланади.

Энг яхши деб тан олинган 10 давлатнинг 6 таси Европа мамлакатларидир.

Канада эса яна бир бор иккинчи ўринда қайд этилди. Ушбу давлат ривожланган технологик саноат ва юқори турмуш даражаси билан шу ўринга муносиб кўрилган. Мамлакат бош вазири Жастин Трюдонинг саъй-ҳаракатлари, жамиятнинг хавфсизлиги борасидаги ишлар ва фуқароларга ғамхўрлик, бағрикенглик омиллари, соғлиқни сақлаш ва таълим сифати ҳам ушбу даражага эришишда муҳим омил бўлган.

Германия бу йил иқтисодий ривожланиш, жаҳон ҳамжамиятига таъсирининг ортиши, ишчи кучи салоҳияти натижасида тўртинчи ўриндан учинчи поғонага кўтарилган. Европанинг энг кўп аҳолига эга давлати, шунингдек, улкан иқтисодий салоҳияти ва халқаро ёрдам жамғармаларига бераётган катта ёрдами туфайли дунёнинг бешинчи иқтисодий қудратли давлатига айланган.

Буюк Британия «Brexit» оқибатлари ҳақидаги хавотирларга қарамай тўртинчи поғонани эгаллади. Шекспир юрти бу борада кўпроқ маданий ютуқлар, тадбиркорлик омили, глобал қудрат эвазига эътирофга сазовор бўлган.

Бешинчи ўрин Осиё қитъаси вакили — Японияга насиб этди. Бу йил ушбу мамлакат дунёнинг тадбиркорлик ривожланган иккинчи энг яхши давлати деб ҳам тан олинди.

Олтинчи ўринни Швеция эгаллаган. У дунёда инсон ҳуқуқлари ҳимояси, хизмат кўрсатиш, ўзаро ҳамжиҳатлик ва ёрдам борасидаги чақириқлари билан машҳурдир.

Еттинчи ўриндаги Австралия йирик ялпи ички маҳсулот кўлами, улкан молиявий капитал туфайли эътиборга сазовордир.

АҚШ саккизинчи ўринда қайд қилинган, давлатнинг ҳарбий қудрати ва жаҳон сиёсатига таъсири юқори даражада. Бундан ташқари, маданий ҳаёт ва тадбиркорлик ҳам эътирофга лойиқ.

Франция 2017 йилдаги каби ҳамон тўққизинчи ўринда. Шунингдек, французлар маданий таъсир бўйича иккинчи ва қадриятлар борасида тўртинчи поғонани эгаллаган.

Сўнгги поғонадан Нидерландия жой олган. Нидерландия юқори турмуш даражаси, йирик савдо айланмаси, ривожланган технологияларга эга қишлоқ хўжалиги мавжуд мамлакат эканлиги асосий омиллар саналади.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Трамп дунёнинг энг хавфли мамлакати номини эълон қилди 19 янв, 08:31
  • ​Дунёнинг энг “носоғлом” мамлакати номи маьлум бўлди 27 сен, 17:07
  • Дунёнинг энг соғлом мамлакатлар рўйхати эълон қилинди. Унда Ўзбекистон борми? 24 май, 12:04
  • Дунёнинг энг яхши мамлакатлари номи эълон қилинди 07 мар, 15:00
  • Дунёнинг энг хавфли ва энг хавфсиз мамлакатлари аниқланди 09 июн, 07:14
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрдўған: «Ўзбекистонга қўлимиздан келган ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёрмиз» 20 фев, 00:19 184
  • СССР доҳийсининг ўғли отасининг ўлимидан сўнгги йилларини қамоқда ўтказган эди 20 фев, 00:02 290
  • Саудия Арабистони Ўзбекистонни Умрага борувчилар учун хабга айлантирмоқчи 19 фев, 23:53 446
  • Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлик кенгаши Анқарада йиғилди (фото) 19 фев, 23:30 146
  • Путин маоши тўғрисидаги саволга жавоб берди 19 фев, 23:10 443
  • Қозоғистон телевидениесида Марказий Осиёдаги биринчи виртуал бошловчи пайдо бўлди (видео) 19 фев, 22:50 293
  • "Пахтакор" янги мавсум учун қайси футболчиларни рўйхатдан ўтказди? 19 фев, 22:30 259
  • "Сепахон" - "Ал Наср" учрашуви катта эҳтимол билан Ўзбекистонда ўтади 19 фев, 22:17 293
  • Атамбоевнинг ўғли отасининг саломатлиги ёмонлашганини хабар қилди 19 фев, 22:00 554
  • Туркия орқали Европага мультимодал халқаро ташувларни йўлга қўйиш муҳокама қилинди 19 фев, 21:45 252
  • Бўлимлар