«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 12:00
ЎЗO‘Z

Facebook асосчиларидан бири ижтимоий тармоқ инсон миясига зарар етказишини айтди

11 ноя, 09:45 5 514 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Facebook асосчиларидан бири ижтимоий тармоқ инсон миясига зарар етказишини айтди Facebook ижтимоий тармоғининг асосчиларидан бири ва собиқ президенти Шон Паркер ижтимоий тармоқ одамдан иложи борича кўпроқ эътибор ва бўш вақтни олиш учун яратилганини айтди. У шу сабабли ижтимоий тармоқлар ривожига ҳисса қўшганидан афсус қилишини таъкидлаб ўтган.

“Лайклар, суратлар ва хабарларга изоҳлар дофаминнинг кичик миқдорда ишлаб чиқарилишига олиб келади. Бу эса янги лайклар ва изоҳлар деб сизни кўпроқ контент яратишга мажбур қилади – бу ёпиқ ҳалқага ўхшайди”, деб айтган Паркер Axios порталига берган интервьюсида.

Унинг айтишича, дастурчилар “инсон писохологиясидаги нозик жойни” илғашга муваффақ бўлишган, бироқ шунга қарамай тўхташни исташмаган.

“Бу инсоннинг жамият, бошқа инсонларга муносабатини ўзгартиради. Бу қандайдир антиқа йўл билан унумдорликка ҳам таъсир қилиши мумкин. Ижтимоий тармоқлар фарзандларимиз онги билан нималар қилиши ёлғиз тангрининг ўзига аёндир”, деб қўшимча қилган Паркер.

Шунга қарамай, Паркер Facebook’да саҳифага эга. “Агар Марк мен айтган гаплардан хабар топса, эҳтимол, менинг аккаунтимни тўсиб қўяди. Мен бу платформалардан фойдаланаман ва шунчаки уларга мендан фойдаланишга йўл қўймайман”, деб ҳазиллашган Паркер.

Facebook ижтимоий тармоғига 2004 йилда Марк Цукерберг, Эдуардо Саверин, Дастин Московиц ва Крис Хьюз томондан асос солинган. Napster асосчиси Шон Паркер компаниянинг биринчи президенти бўлган, бироқ уни 2005 йилда тарк этган. Ҳозирда компанияни Цукерберг бошқаради ҳамда компаниянинг ижрочи директори ва директорлар кенгаши раиси ҳисобланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 2
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 1
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 37
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 290
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 186
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 0
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 118
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Бўлимлар