«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 12:53
ЎЗO‘Z

АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ўзаро ҳамкорликнинг янги форматини ўрнатишди

27 сен, 13:38 8 040 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ўзаро ҳамкорликнинг янги форматини ўрнатишди АҚШ ва Марказий Осиёнинг бешта давлати – Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон минтақавий масалаларни муҳокама қилиш учун ўзаро ҳамкорликнинг янги форматини ўрнатишди. Бу ҳақда 26 сентябрда Нью-Йоркда АҚШ Давлат котиби Жон Керрининг Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашуви якунларига кўра АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Жон Кирби журналистларга маълум қилди.

Кирбининг айтишича, Керри бу музокараларни ўтказа туриб, “минтақавий масалалар бўйича АҚШ давлат котиби ва унинг Марказий Осиёдаги ҳамкорлари ўртасидаги баҳс-мунозараларнинг янги формати ташаббуси билан чиқди”.

“Давлат котиби ва С5 давлатлари (Марказий Осиё давлатлари) ташқи ишлар вазирлари АҚШ ва ушбу минтақа мамлакатлари хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш соҳаларидаги янги чақириқларга жавоб беришда қандай бирга ишлашлари мумкинлигини муҳокама қилишди”, деб айтди Кирби.

Гуруҳ, шунингдек, Афғонистондаги вазият ва унинг Марказий Осиёдаги барқарорликка таъсирини муҳокама қилишди.

Учрашувдан кейин иштирокчилар Марказий Осиё давлатлари ҳамда Осиё ва Европа давлатлари билан алоқаларнинг яхшиланиши ўсиш ва тинч ривожланишга қандай кўмак бериши ҳақида суҳбатлашдилар.

“АҚШ Давлат котиби ва Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари яқин келажакда мавжуд икки томонлама алоқаларга қўшимча равишда С5+1 форматида келгуси музокараларни ўтказиш имкониятини кўриб чиқишга келишиб олдилар”, деб таъкидлаб ўтди Кирби.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 37
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 290
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 186
  • Сўнгги янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 82
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 39
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 233
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 37
  • Бўлимлар