«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 00:10
ЎЗO‘Z

Путин: Сноуден — хоин эмас

02 июн, 13:14 6 453 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Путин: Сноуден — хоин эмас Россия президенти Владимир Путин америкалик режиссёр Оливер Стоунга берган интервьюсида айтиб ўтдики, у Америка махсус хизматлари собиқ ходими Эдвард Сноуденни хоин деб ҳисобламайди. Суҳбатдан парчалар Hollywood Reporter журналида босилган.

«Бу гап тўғри эмас. Сноуден — хоин эмас. Унинг ҳаракати ўз мамлакати манфаатларига хиёнат эмас, у бошқа бир давлатга ўз халқига зарар етказувчи маълумотларни етказгани йўқ. У нима қилган бўлса, барчасини ошкора амалга оширди», — деган Путин.

Шу билан бирга Россия президенти Сноуденнинг ҳаракатларини оқламаслигини билдирган. Шу билан бирга у Миллий хавфсизлик агентлиги мамлакат фуқаролари ортидан бу даражада кузатув олиб бормаслиги керак бўлгани ҳақида гапириб, ўз навбатида Сноуден бу маълумотларни ошкор этиши ҳам тўғри бўлмаганини қайд этган, деб ёзади Кун.уз сайти.

«Агар унга бу ишда нимадир ёқмаса, ишдан бўшаб кетиши керак эди. Аммо у қарши юриш қилди. Бу эса унинг ҳуқуқи. Мендан унинг ҳаракати тўғри ёки нотўғри бўлгани ҳақидаги фикримни сўрасангиз, айтаман: йўқ, нотўғри», — деган Путин.

Путин шунингдек, ўзининг КГБдан бўшаши воқеаси ҳақида эслаб ўтган. Унинг сўзларига кўра, у ўшанда давлат тўнтаришини маъқулламаганди.

Бундан ташқари, Путин Россия махсус хизматларига мақтов сўзлари йўллаган ва улар фақат қонун доирасида иш олиб боришини эътироф этган. Унинг сўзларига кўра, иттифоқчи давлатларни кузатишни йўлга қўйиш ўзаро ишончга путур етказади, шу билан биргаликда мамлакат хавфсизлигига зарар етади.

Путин интервьюсида ўз соқчиларига ишонишини ҳам айтиб ўтган.

Режиссёр Путинга нисбатан 5 марта суиқасд қилишга уринишганидан хабардорлигини айтган. «Аммо бу Фидель Кастрога уюштирилган суиқасдлар каби кўп эмас. Менимча, унга 50 мартача суиқасд қилишган», — деган Стоун.

Путин эса бунга жавобан Кастро билан суиқасд мавзусида суҳбатлашганини айтди. Россия президенти сўзларига кўра, Куба собиқ раҳбари унга «доим ўз хавфсизлиги билан шахсан шуғуллангани учун» тирик эканини айтган.

«Мен ўз ишимни қиламан. Хавфсизлик ходимлари эса ўз ишини қилади, ва ҳозиргача улар буни анча муваффақиятли амалга ошириб келмоқда», — дея қайд этган Путин ўз соқчиларига ишонишини таъкидлаган.

Суҳбатнинг тўлиқ версияси фильм кўринишида 12—15 июнь кунлари Showtime телеканали орқали намойиш этилади.

Стоун 2016 йилда «Оловдаги Украина» фильмига продюсерлик қилган. Фильмда у Россия президенти Владимир Путиндан ва Украинанинг собиқ президенти Виктор Януковичдан интервью олган.

Фильмда Путиннинг Россия Федерацияси президентлигига келган 2000 йилдан бошлаб дунёда бўлаётган воқеаларга муносабати акс этган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 177
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 51
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 120
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 140
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 253
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 151
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 0
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 0
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 91
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 70
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 79
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 15
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 145
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 177
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 51
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 120
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 92
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 61
  • Бўлимлар