«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 17:08
ЎЗO‘Z

Ҳиллари Клинтон ўз мағлубиятига яна бир сабабни айтди, Трамп жавоб қайтарди

01 июн, 18:06 5 977 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳиллари Клинтон ўз мағлубиятига яна бир сабабни айтди, Трамп жавоб қайтарди АҚШ президентлик лавозимига собиқ номзод Ҳиллари Клинтоннинг ҳисоблашича, унинг президентлик сайловларидаги мағлубиятига ижтимоий тармоқлардаги ёлғонлар сабаб бўлган. Reuters хабарига кўра, у Калифорниядаги ахборот технологияларига бағишланган конференция вақтида Facebook’да тарқалган «ёлғон хабарлар» унинг мағлубиятига олиб келгани ҳақида гапирган.

Клинтоннинг қайд этишича, президентлик кампаниясида ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган ёлғон маълумотлар муҳим вазифаларни бажарган, бундай хабарлар Доналд Трамп фойдасига ишлаган.

«Менинг рақибларим ёлғон билан тўлиб-тошган контентдан фойдаланишди. Мен ғалаба қозонишим ҳақида тарқатилган тахминлар қурбонига айландим», —деган Клинтон.

Клинтон у номзодини қўйган пайтда демократик партия банкротлик ёқасида бўлгани, республикачилар партияси эса турли сиёсий лойиҳаларга инвестиция киритишда кўпроқ муваффақият қозонгани ҳақида қўшимча қилган.

Собиқ давлат котибининг баёнотига уни сайловда мағлуб этган Трамп муносабат билдирган. Унинг фикрича, Клинтон хоним ўз муваффақиятсизлигини оқламоқчи бўлмоқда. «Аввалдан ростгўй бўлмаган Ҳиллари Клинтон энди ўзидан бошқа барчани айбламоқда. У ўзи жуда нўноқ номзод бўлганини тан олишни истамаяпти», — деган Оқ уй раҳбари.

2 май куни CNN телеканалига берган интервьюсида Ҳиллари Клинтон ўз мағлубиятига «ФҚБ раҳбари Жеймс Коми ва россиялик хакерлар» сабабчи бўлишгани ҳақида айтганди. Клинтоннинг фикрича, айнан россиялик хакерлар Демократик партия серверига ҳужум қилишган. У сайлов кампанияси раҳбари Жон Подеста электрон почтаси ёзишмаларининг ошкор этилишини улар зиммасига юклаган.

Унинг тахмин қилишича, Жеймс Комининг бу вазиятдаги роли Конгрессга ФҚБ Клинтонга қарши унинг электрон ёзишмалари бўйича текширув олиб борилаётганини очиқ маълум қилганида. Клинтоннинг сўзларига қараганда, ФҚБ раҳбари Жеймс Комининг у АҚШ давлат котиби эканлигидаги ёзишмалари юзасидан янги суриштирув ўтказиш ҳақидаги 28 октябрь кунги конгрессга мактуби мағлубиятнинг иккинчи сабабидир.

«Жеймс Комининг 28 октябрдаги мактуби ва Россия WikiLeaks ҳаракатларисиз ғалаба қозонган бўлардим. Улар мен учун овоз беришга тайёр бўлган кўплаб кишилар онгида шубҳа уйғотди, оқибатда улар чўчиб қолди. Агар сайловлар 27 октябрь куни бўлиб ўтганда, мен сизнинг президентингиз бўлардим», — деганди Клинтон.

У ФҚБ собиқ директори (Жеймс Коми) ўғирланган мактублар билан боғлиқ вазият юзасидан мамнуният билан баёнотлар бериш билан бир қаторда, Трамп жамоаси ва Москва ўртасидаги келишув эҳтимоли юзасидан суриштирув олиб боришга бу каби эътибор қаратмаганлигини таъкидлаб ўтди.

У текширилмаган маълумотларни чоп этгани учун нашрларни ҳам танқид қилган. Шунингдек, сайловчилар аёл киши Қўшма Штатлар президенти бўлишини қабул қила олмагани ҳам натижага таъсир кўрсатгани ҳақида айтиб ўтган.

WikiLeaks ўтган йилнинг 21 октябрида Клинтон штаби раҳбари Жон Подестанинг мактубларини эълон қила бошлади. Бу АҚШдаги сайловларга 2 ҳафта қолганида рўй берди. АҚШ махсус хизматлари бу ҳужум учун жавобгарликни Россия зиммасига юклаб, бу давлатни сайловларга аралашишда айблади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 0
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 0
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 79
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 155
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 101
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 492
  • Сўнгги янгиликлар
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 0
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 0
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 0
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 0
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 0
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 8
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 23
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 13
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 85
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 20
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 79
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 85
  • Бўлимлар