«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 08:13
ЎЗO‘Z

Тожикистонда бирданига иккита бозор ёниб кетди (Видео)

01 июн, 08:04 8 026 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тожикистонда бирданига иккита бозор ёниб кетди (Видео) Тожикистон жанубидаги Фархор туманида тахминан юзта савдо дўкони ёниб кетди, деб ёзади Kun.uz нашри. Ёнғин оқибатида бирданига иккита бозор ёнган. Оловнинг тезлик билан тарқалишига кучли шамол ва маҳаллий ўт ўчириш хизматининг яхши ҳолатда бўлмаган машинаси сабаб бўлди.

«Азия Плюс»нинг маҳаллий аҳолига асосан ёзишича, ёнғин саноат товарлари дўконидан бошланган. «Ёнғин қурилиш материаллари ва хўжалик моллари билан савдо қилинган дўкондан бошланди», - дейишган маҳаллий фуқаролар.

Ёнғин кечки соат олтида бошланган. «Кеча шамол анча кучли эди, олов тезлик билан тарқалди, кишилар ўз маҳсулотларини олиб чиқишга ҳам улгуришмади, кўпчилик фақатгина нақд пулларини сақлаб қолган. Бир неча киши куйиш жароҳатини олди», - дея хабар берган бозордаги сотувчилардан бири.

Ёнғин туфайли Марказий ва янги бозорлар ёниб кетган. Бу ерларда тахминан минг киши ишларди.

Хабарга кўра, ёнғин электр симларининг қисқа туташуви сабаб юз берган. Айни дамда махсус комиссия зарар миқдорини аниқлаш билан шуғулланмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 355
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 92
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 201
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 175
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 126
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 76
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 94
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 34
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 50
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 258
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 179
  • Бўлимлар