«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 18:25
ЎЗO‘Z

ОАВ: АҚШ Суриядаги террорчиларга қурол етказиб бермоқда

24 мая, 10:52 7 977 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ОАВ: АҚШ Суриядаги террорчиларга қурол етказиб бермоқда АҚШ Сурия шимолидаги PYD террорчиларига (PKK’нинг Суриядаги қаноти) қурол-яроғ етказиб беришда давом этмоқда, деб хабар берди Kun.uz нашри.

Хабар қилинишича, 15 ва 20 май кунлари ИШИД билан кураш баҳонасида Ироқдан Сурияга иккита йирик қурол-яроғ ва ўқ-дорилар партияси юборилган.

Анадолу агентлиги мухбири Сурия шимолида Америка қуролига эга бўлган юк машиналарини суратга олган. Унинг маълумотига кўра, қурол-яроғ етказиб бериш, Трампнинг Сурия демократик кучларини қуроллантириш ҳақидаги қароридан олти кун ўтиб бошланган.

Умумий ҳисобда Ироқдан Сурияга қурол-яроғ ва ўқ-дорилар бўлган 100 та юк машинаси чиқиб кетган. Юк машиналари колоннаси Хасеке туманига етиб борди ва Раққа шимолий туманларига қараб ҳаракатланмоқда.

Шунингдек, террорчиларга зирҳли техника ҳам етказиб берилган.

Террорчилар томонидан ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган фото ва видеоматериалларни ўрганиб чиққан агентлик экспертлари, аввал ҳам PKK’да Америка қуроли бўлганини қайд этишган.

Хусусан, террорчиларда аввал BGM-71 TOW танкларга қарши комплекси, 80 ва 120 миллиметрли миномётлар, MK19 автоматик гранатомёт, M4 автоматик карабини, M16 сойли милтиғи, Humwee зирҳланган машиналари, Cougar Американинг оғир зирҳли машинаси, учувчисиз учар қурилмалар бўлган.

Сурия шимолидаги террорчиларга ҳаттоки Американинг FGM-148 Javelin танкларга қарши ракета комплекси ҳам етказиб берилган, дейилади нашр хабарида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 102
  • Сўнгги янгиликлар
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 102
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 174
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 168
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 206
  • Бўлимлар