«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:27
ЎЗO‘Z

Шимолий Корея баллистик ракетани синовдан ўтказди

29 апр, 10:35 7 082 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шимолий Корея баллистик ракетани синовдан ўтказди Шимолий Корея 29 апрелда навбатдаги маротаба, тахмин қилинишича, баллистик ракетани синовдан ўтказди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг "Рёнхап" ахборот агентлиги хабарига иқтибос келтирган ҳолда Кун нашри маълум қилди.

"Шимолий Корея бугун эрталаб Пхёнан-Намдо вилоятидаги Пукчхан туманидан номаълум турдаги ракетани учирди", деб айтилган Жанубий Корея қуролли кучлари штаблари бошлиқлари бирлашган қўмитаси хабарида.

АҚШ ҳарбийлари ҳам ракета учирилганини тасдиқлашди.

Жанубий кореялик мутахассисларнинг айтишича, ракета синови муваффақиятсиз якунланган, чунки у учирилгандан бир неча сония ўтгач портлаб кетган.

Япониялик мутахассисларнинг таъкидлашича, ракета қулашидан аввал 50 км учиб ўтган ва Шимолий Корея ҳудудини тарк этмаган.

Ракета синови БМТ Хавфсизлик кенгашининг Шимолий Корея ядровий дастурига бағишланган йиғилишидан бир неча соат ўтиб амалга оширилди.

Шимолий Корея ракета учиргани маълум қилингандан кейин Токио метросининг барча йўналишлари бўйича қатнов 10 дақиқага тўхтатиб қўйилган. Метродаги ахборот таблоларида "хавфсизлик текширилаётгани" маълум қилинган. Тахминан шунча вақтга Ниигата ва Канадзава ўртасида қатновчи "синкансэн" экспресс поезди ҳам тўхтатилган.

Ракета учирилишига АҚШ президенти Дональд Трамп тезкорлик билан муносабат билдирди. У твиттерда " Шимолий Корея ракетани учириб, Хитой ва унинг президенти истакларига беписанд муносабатда бўлганини" ёзди ҳамда "Бу жуда ёмон!", деб қўшимча қилди.

Янги ракета синови муносабати билан АҚШ Пхеньянга қарши санкцияларни кучайтириш бўйича ишларни тезлаштириб юбориши мумкин.

Бундан ташқари, ракета синови Трампнинг янги лавозимда бўлишининг 100 кунига "атаб" ўтказилган бўлиши мумкинлиги истисно қилинмаяпти. АҚШ сиёсий маданиятида муҳим аҳамиятга эга бўлган бу муддат 29 апрелда тугайди. Бу вақт ичида Трамп ва унинг маъмурияти Шимолий Кореяга нисбатан бир қатор кескин баёнотлар билан чиқди.

"Рёнхап" ахборот агентлигининг маълум қилишича, бу синов Ким Чен Ин ҳокимияти давридаги эллигинчи ракета синови бўлди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар