«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 02:27
ЎЗO‘Z

Саудия қироли ўз ўғлини АҚШга элчи этиб тайинлади

23 апр, 08:36 7 610 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Саудия қироли ўз ўғлини АҚШга элчи этиб тайинлади Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ал-Сауд мамлакатнинг Вашингтондаги элчихонасига янги раҳбар тайинлади. Янги элчи қиролнинг ўғли шаҳзода Ҳолид бўлди. Бу ҳақда "Франс Пресс" ахборот агентлигига таяниб Кун.уз хабар берди.

"Шаҳзода Абдуллоҳ ибн Файсал ибн Туркий АҚШдаги элчиликдан олинди. Янги элчи этиб шаҳзода Ҳолид ибн Салмон ибн Абдулазиз тайинланди", деб айтилган қирол фармонида. Шаҳзода Абдуллоҳ бу лавозимни бир йилдан сал кўпроқ вақт эгаллаган.

Жамоатчилик алоқалари бўйича Саудия-АҚШ қўмитаси раҳбари Салмон ал-Ансорийнинг маълум қилишича, шаҳзода Ҳолид Саудия Арабистони ҳарбий-ҳаво кучларининг ИШИДга қарши коалиция операцияларида иштирок этувчи учувчиси ҳисобланади.

Янги элчи қирол томондан 22 апрелда амалга оширилган бир қатор лавозим ўзгартиришлар доирасида тайинланди. Қирол давлат хизмати ва армия қўмондони ишлари бўйича вазирни, ахборот вазирини ўз лавозимидан озод қилди, миллий хавфсизлик марказига асос солди ва мамлакатнинг бош инвестицион бошқармасига янги раҳбар тайинлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 81
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 165
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 33
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 90
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 244
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 411
  • Сўнгги янгиликлар
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 0
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 20
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 136
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 81
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 165
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 33
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 67
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 90
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 56
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 138
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 57
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 227
  • Бўлимлар