«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 13:36
ЎЗO‘Z

Жанубий Корея АҚШнинг КХДРга огоҳлантирувчи зарбаларига қарши

11 апр, 11:41 6 306 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жанубий Корея АҚШнинг КХДРга огоҳлантирувчи зарбаларига қарши Жанубий Корея бирлашиш вазири Хон Ён Пхё АҚШнинг КХДРга нисбатан бир томонлама ҳаракатларига қарши фикр билдирди. Унинг фикрича, бу ҳаракатлар минтақадаги вазиятни беқарорлаштириши мумкин. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб "Соф.уз" хабар берди.

Журналистларнинг АҚШ томонидан КХДРнинг ядро-ракета инфратузилмасига огоҳлантириш зарбаси бериш эҳтимоли ҳақидаги саволларига жавоб бера туриб, Хон Ён Пхё бундай ҳаракатнинг рад этиб бўлмас мураккаб вазиятни келтириб чиқаришига эътибор қаратди.

«Вашингтоннинг эҳтимолий огоҳлантирувчи зарбалари Шимолий Кореянинг ядро муаммоларини ҳал қилиш мақсадида амалга оширилиши мумкин. Бироқ Жанубий Корея ҳукумати учун бу масала фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш билан бевосита боғлиқ», — деб таъкидлади вазир.

«Ўйлайманки, янги ҳукумат мазкур масалада АҚШ билан яқиндан ҳамкорлик қилади», — деб қўшимча қилди вазир. Жанубий Кореяда янги президент сайлови 9 майда бўлиб ўтиши режалаштирилган, ҳозирги вақтда президент вазифасини бош вазир Хван Гё Ан бажармоқда.

Шунингдек, вазир Пхеньян билан «шошилинч музокараларга қайтиш»га ҳам қарши чиқди. Унинг фикрига кўра, аввало КХДРни ракета ва ядро қуролини ишлаб чиқишдан воз кечишга мажбур қиладиган аниқ стратегияни ишлаб чиқиш керак.

«Биз икки йўл олдида турибмиз. Бири Шимолий Кореянинг ядровий мақомини амалда тан олишга олиб борса, бошқаси КХДРни бу мақсаддан воз кечишга мажбур қилади», — деб ҳисоблайди Хон Ён Пхё.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 0
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 0
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 94
  • Сўнгги янгиликлар
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 0
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 1
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 5
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 107
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 94
  • Бўлимлар