«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 05:29
ЎЗO‘Z

Дунёнинг энг яхши мамлакатлари номи эълон қилинди

07 мар, 15:00 12 412 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дунёнинг энг яхши мамлакатлари номи эълон қилинди US News & World Report журнали дунёнинг энг яхши мамлакатлари рейтингини эълон қилди. Мамлакатлар тўққиз мезон бўйича баҳоланди: туризм саноати, инновациялар, ижтимоий соҳа, маданият ривожи, иқтисодиётнинг ўсиш суръатлари, бизнес учун очиқлик, аҳоли турмушининг умумий даражаси, жаҳон саҳнидаги кучи ва нуфузи, тарихий мерос. Мазкур рейтингни usnews.com сайтига асосланиб Кун.уз тақдим этди.

80 мамлакатни ўз ичига олган рейтингда биринчи ўринни Швейцария эгаллади. Ундан кейинги, иккинчи ўрин Канадага насиб этди. Учинчи ўринда Буюк Британия номи қайд этилди.

Рейтингдаги тўртинчи поғона Германия, бешинчи ўрин Япония ва олтинчи ўрин Швеция томонидан банд қилинди. Кейинги ўринларда тартибга кўра АҚШ, Австралия, Франция, Норвегия, Нидерландия, Дания, Финляндия, Янги Зеландия ва Сингапур мамлакатлари номи қайд этилди.

МДҲ мамлакатлари орасида Россия 27-ўрин, Озарбойжон 69-ўрин, Беларусь 70-ўрин, Қозоғистон 71-ўрин ва Украина 73-ўринни эгаллаган.

Дунёнинг энг яхши 80 мамлакати рейтингининг сўнгги ўринларида Жазоир, Эрон ва Сербия қайд этилган.

Жаҳон саҳнидаги қудрати ва нуфузига кўра, илк уч ўринда АҚШ (1), Россия Федерацияси (2) ва ХХР (3) номлари келтирилган.

Иқтисодиётнинг ўсиш суръатлари бўйича Бирлашган Араб Амирликлари (1), Сингапур (2) ва Ҳиндистон мамлакатлари етакчилик қилмоқда.

Ўтган йилги рейтингда 60 мамлакат номи қайд этилган эди, бу йилгисида эса - 80 мамлакат.

Рейтинг US News & World Report томонидан BAV Consulting компанияси ҳамда Пенсильвания штати университети ҳамкорлигида тузилган. У 36 мамлакатдан 21,3 минг киши орасида ўтказилган ижтимоий сўровнома натижаларига асосланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 94
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 125
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 205
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 123
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 218
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 712
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 94
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 125
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 205
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 260
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 99
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 123
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 149
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 217
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 164
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 218
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Бўлимлар