«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 20:06
ЎЗO‘Z

Рулда ухлаб қолиш аянчли оқибатларга олиб келишига яна бир исбот

04 мар, 11:03 9 349 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Рулда ухлаб қолиш аянчли оқибатларга олиб келишига яна бир исбот Хитойда йўловчи автобуси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси видеоси тарқалди. Автобус кабинасида ўрнатилган камералар автобус ҳайдовчиси уни бошқараётган вақтда ухлаб қолганини қайд қилган, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.

Видеодан у бир неча бор уйқудан уйғониб, яна уйқуга кетганини кўриш мумкин. Бундай хавфли сафар узоқ давом этмади: ҳайдовчи ўзи билан бир полосада кетаётган юк машинасини пайқамай қолиб, ўз вақтида бошқа полосага ўтишга улгура олмаган ва катта тезликда унинг ортидан келиб урилган.

Зарба шунчалик кучли бўлганки, унинг вақтида камерадаги тасвир бир неча сонияга йўқолиб қолган. Ҳайдовчи тўқнашувдан кейин 40 метр ўтибгина автобусни тўхтата олган. Маълум қилинишича, автобусда 84 йўловчи бўлган. Бир неча киши жароҳат олган, бир киши эса оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган. Кейинроқ у вафот этган. Ҳайдовчи полиция томонидан ҳибсга олинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 3
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 195
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 307
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 2
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 25
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 112
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 195
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 307
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 82
  • Бўлимлар