«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 12:36
ЎЗO‘Z

ИШИДнинг куни битди: Ташкилот раҳбари мағлубиятни тан олди

01 мар, 16:20 6 362 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ИШИДнинг куни битди: Ташкилот раҳбари мағлубиятни тан олди ИШИД террорчилик ташкилоти раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий ўз тарафдорларига хайрлашув нутқи йўллади. У охирги ойлардаги жанговар ҳаракатлар оқибатида ташкилот енгилганини тан олиб, жангариларни тоғли ҳудудларга кетиб яширинишга чақирган. Бу ҳақда Alsumaria телеканалига таяниб Кун.уз хабар берди.

"Ал-Бағдодий ўз видолашув нутқида ташкилотнинг ҳозирги ҳолати ҳақида гапирган. У жангарилар Найнавада ва Ироқнинг бошқа ҳудудларида мағлуб бўлишгани ҳақида гапирган", деган манба.

Бундан олдинги хабарларда Ал-Бағдодий Мўсулнинг ғарбий қисмидан чиқиб кетгани маълум қилинганди.

Бироз олдинроқ, Ироқ қўшинлари Мўсулни ташқи дунё билан боғлаб турган охирги йўлни эгаллашгани маълум бўлди ва шаҳар ичкарисида қолган жангарилар ҳамда ҳарбий техникаларнинг шаҳардан олиб чиқилишига имкон қолмади.

Мўсул ИШИДнинг Ироқдаги норасмий пойтахти ҳисобланар, шунингдек, жангариларнинг Ироқ ҳудудидаги охирги таянч шаҳри бўлиб қолаётганди. Бу шаҳарни озод этиш учун қуруқликдаги ҳарбий юриш ўтган йилнинг 17 октябридан буён олиб борилмоқда. Ироқ армияси, шиа бўлинмалари, курд лашкарларидан ташқари, АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция самолётлари ҳам бу юришда иштирок этмоқда.

Ироқ қўшинлари Мўсулнинг шарқий қисмини 17 январь куни озод этишганди. 24 февраль куни Ироқ ҳукумати шаҳарнинг ғарбий қисмини эгаллаш учун юриш бошлаганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 0
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 166
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 166
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 31
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 118
  • Бўлимлар