«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 07:25
ЎЗO‘Z

Тожикистон: ҳоким ўғил президент отасига миннатдорчилик билдирди

19 фев, 13:12 8 650 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тожикистон: ҳоким ўғил президент отасига миннатдорчилик билдирди Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Душанбе шаҳри фаоллари билан учрашувда ўғли Рустамни пойтахтга ҳоким этиб тайинлаганига изоҳ берди, деб ёзади Hilol.uz.

“Пойтахт ҳокимлигини бошқаришга киришишдан олдин Рустам Имомали давлат тузилмаларида керакли тажрибани тўплади. Бундан ташқари, сир эмаски, шаҳарда йиғилиб қолган муаммоларни ҳал қилишда унга ташқаридан салбий таъсир ўтказа олишмайди”, – деди Тожикистон раҳбари. Унинг таъкидлашича, Рустам Имомали зиммасига юклатилган барча вазифаларни уддалай олади.

Имомали Раҳмон ўғлига оддий халққа яқинроқ бўлишни маслаҳат берди.

“Уларнинг уйига бор. Ишчининг, хизматчининг дастурхонида ўтир. Бу билан нафақат уларнинг ҳурматини қозонасан, балки оддий халқ қандай яшаётганини ҳам тушуниб етасан”, – деди президент ота ҳоким ўғлига.

Учрашувда Рустам Имомали ҳам сўз олиб, кўрсатаётган қўллови ва ғамхўрлиги учун Имомали Раҳмонга миннатдорчилик билдирди. У пойтахт Душанбенинг гуллаб-яшнаши учун барча зарур чораларни қўллашга сўз берди.

Рустам Имомали январь ойининг бошларида Душанбе шаҳрига ҳоким этиб тайинланган эди. Ундан олдин эса Коррупцияга қарши кураш ва молиявий назорат агентлигини бошқарган.

У 1987 йилда туғилган. Тожик миллий университетининг халқаро иқтисодий муносабатлар йўналишини тугатган, Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатия академияси тингловчиси бўлган. Инвестициялар ва давлат мулки қўмитасида, Ёшлар иттифоқида ишлаган. Айни пайтда Тожикистон футбол федерациясининг раиси. МДҲ ҳудудидаги энг ёш генерал.

Мавзуга оид янгиликлар
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 0
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 2
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 95
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 306
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 264
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 132
  • Сўнгги янгиликлар

  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 108
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 62
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 50
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 57
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 61
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 235
  • Бўлимлар