«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 16:32
ЎЗO‘Z

Тимсоҳ гольф ўйнаётган спортчини ўлдирди

05 дек, 15:21 9 957 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тимсоҳ гольф ўйнаётган спортчини ўлдирди ЖАРда тимсоҳ 29 ёшли гольф ўйинчисига ҳужум қилди, Бу ҳақда Bloomberg’га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда. Воқеа Крюгер миллий боғида содир бўлди. Бу мамлакатдаги бу турдаги энг йирик табиий объект ҳисобланади. Жак ван дер Сандт - шу боғ ходимининг ўғли сайёҳлик лагерларидан бирида жойлашган майдонда гольф ўйнаётган эди.
Айрим маълумотларга қараганда, йигит ўйиндан сўнг сунъий сув ҳавзаси ёнига борган. Унда эса тўрт метрли йиртқич яширинган экан. Бундай сув ҳавзалари гольф майдонларида одатда тўсиқ сифатида яратилади. Бошқа маълумотларга қараганда, ван дер Сандт ўйиндан сўнг дўсти билан кўлга сакрай бошлаган. Навбатдаги сакрашдан сўнг эса улкан рептилиянинг ўлжасига айланган. Нима бўлганда ҳам, икки соатдан сўнг спортчининг тимсоҳ тишларининг излари қолган жасадини топишди.
Кейинроқ тимсоҳ отиб ташлашган. Боғ раҳбарияти ҳалок бўлган йигитнинг оиласига таъзия билдириб, бу ҳодиса юзасидан текширув ишларини бошлади.
Маълум бўлишича, қишки уйқу тугаб, ёмғирлар мавсуми бошланганда, тимсоҳлар фаоллашиб, анча тажовузкор бўлиб қолади. Судралувчи эркакни кўриб, дарҳол унга ташланган ва сув тагига олиб кириб кетган.
Статистика маълумотларига қараганда, бу йил бутун дунё бўйича 280 киши тимсоҳ ҳужуми қурбони бўлган.

Фото: tvc.ru




Мавзуга оид янгиликлар
  • Туркия: “Ғазони унутиб қўйманг” 16 апр, 16:25 0
  • Туркия тиббиёт туризмидан 2,3 миллиард доллар ишлади 16 апр, 15:59 0
  • Нетаняҳу Исроил Эрон ҳужумига қандай жавоб бермоқчилигини айтди 16 апр, 15:03 68
  • Исроил Эронга зарба беришдан бошқа чораси йўқлигини эълон қилди 16 апр, 14:20 143
  • Озарбайжон ТИВ Арманистонга чақириқ билан чиқди 16 апр, 13:46 82
  • Германия канцлери Украинадаги уруш узоқ давом этишига ишора қилди 16 апр, 13:00 94
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркия тиббиёт туризмидан 2,3 миллиард доллар ишлади 16 апр, 15:59 0
  • Нетаняҳу Исроил Эрон ҳужумига қандай жавоб бермоқчилигини айтди 16 апр, 15:03 68
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 20
  • Исроил Эронга зарба беришдан бошқа чораси йўқлигини эълон қилди 16 апр, 14:20 143
  • Озарбайжон ТИВ Арманистонга чақириқ билан чиқди 16 апр, 13:46 82
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин 16 апр, 13:23 37
  • Германия канцлери Украинадаги уруш узоқ давом этишига ишора қилди 16 апр, 13:00 94
  • Полша ва Беларус чегарасида ноқонуний муҳожирлар сони ортиб бормоқда 16 апр, 12:39 62
  • Тадқиқот: жуда қийин уй вазифаларининг фойдасидан зарари катта 16 апр, 12:12 42
  • Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди 16 апр, 11:50 221
  • ҲАМАС нима учун келишувдан бош тортди? 16 апр, 11:30 194
  • "Долларфуруш"ларга қарши катта "ов" бўлиб ўтди 16 апр, 11:15 120
  • Бўлимлар