«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 19:42
ЎЗO‘Z

Эрдоған бир асрлик анъанани бузди!

16 янв, 11:15 7 140 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эрдоған бир асрлик анъанани бузди! Туркия парламенти президент бошқарувига ўтиш кўзда тутилган конституциявий ислоҳотлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги ёзмоқда, деб хабар беради Vodiymedia.uz.
18 банддан иборат қонун лойиҳаси муҳокамаси 9 январдан бери давом этаётганди. У депутатлар орасида кўплаб баҳсларни юзага келтирди. Хатто халқ ноиблари ўртасида муштлашувлар, кескин тартибчизликлар юзага келди.

Мамлакатнинг президентлик бошқаруви тизимига ўтишини кўзда тутган бош қомусга ўзгартириш киритиш лойиҳасини парламентга амалдаги ҳукмрон – Адолат ва тараққиёт партияси киритди. Туркиядаги бошқарув тизимини ўзгариши унинг етакчиси Ражаб Тойиб Эрдоғанга катта имкониятларни бериши тайин. Туркия сиёсатида сўнгги ўн беш йилликда об-ҳавони белгилаб келаётган Эрдоған яқин юз йилдан бери ўзгаришсиз келаётган тузумни алмаштирмоқда. Туркия республикаси ташкил этилган 1923 йилдан бери парламент бошқаруви амалда эди.
Энди Эрдоған шундоғам узун қўлларини янада узайтириб олди. Давлат раҳбари, қабул қилинажак ўзгаришларга кўра, қарор чиқариш, вазирларни тайинлаш, референдумга конституциявий ўзгаришлар тўғрисида таклифлар киритиш ҳуқуқига эга бўлади. Шунинг билан бирга президент партиядаги аъзолигини тўхтатмасдан фаолият олиб бораверади. Амалдаги қонунлар сайланган президентни ўз партиясини тарк этишини кўзда тутади.
Лойиҳага якуний тузатишлар киритиб бўлинганидан сўнг, 330 дан ошиқ депутат ижобий овоз берадиган бўлса, Туркия парламенти уни референдумга қўяди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 2
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 30
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 276
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 90
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 426
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 81
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 0
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 0
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 1
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 30
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Бўлимлар