«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2019, 02:48
ЎЗO‘Z

Трамп актёр Арнольд Шварценеггерни танқид қилди

06 янв, 23:50 4 540 Дунё
Трамп актёр Арнольд Шварценеггерни танқид қилди

АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп машҳур актёр Арнольд Шварценеггерни "Машҳурнинг шогирди" реалити-шоусининг паст рейтинглари учун танқид қилди. Ҳозирда актёр ушбу шоуга бошловчилик қилмоқда, деб ёзади Кун.уз сайти.

Трамп бу ҳақдаги фикрини твиттерда чоп этди. "Рейтинглар чоп этилди ва Арнольд Шварценеггер рейтинглар устаси Дональд Трампга нисбатан касодга учради", деб ёзган Трамп ўз ҳақида учинчи шахсда гапириб. "Мана сенга кинофильмлар юлдузи ва биз шоунинг 1-мавсумини 14-мавсуми билан таққосламоқдамиз. Энди унинг натижаларини менинг биринчи мавсумдагилар билан таққосланг. Бироқ бу кимни ҳам ташвишлантирарди, ахир у Кейсик ва Хилларини қўллаб-қувватлаган", деб танқид қилди актёрни Трамп.

Ушбу шоуни Шварценеггердан аввал Трамп олиб борган, бироқ у АҚШ президентлик пойгасида айтган можароли сўзлари учун шоудан бўшатиб юборилганди. Шоу январь ойида яна тикланди, бироқ бу гал унга Шварценеггер бошловчилик қила бошлаган.

Ушбу телешоуда хайрия ташкилотларига иложи борича кўпроқ маблағ йиғишга интилувчи юлдузлар иштирок этади. Ушбу шоу тадбиркорлар Трамп компанияларидан бирида ишлаш ҳуқуқини қўлга киритиш учун кураш олиб борган "Шогирд" лойиҳасининг бир йўналиши ҳисобланади.

Шварценеггер республикачилар тарафдори бўлсада, сайловолди пойгаси вақтида ушбу партия вакили бўлган Трампни қўллаб-қувватлашдан бош тортган. Актёр буни мамлакатнинг манфаатларини партияникидан устунроқ қўйиши билан тушунтирган. Актёр жумладан Трампнинг рақиблари Хиллари Клинтон ва Огайо штати губернатори Жон Кейсикни қўллаб-қувватлаган.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Дональд Трамп ҳарбий харажатлар сезиларли миқдорда оширилишини маълум қилди 26 фев, 14:02
  • Дональд Трамп Эрон президентига «эҳтиёт бўлиш»ни маслаҳат берди 12 фев, 08:36
  • Дональд Трамп АҚШ президенти сифатида Оқ уйга келди 21 янв, 10:49
  • Дональд Трамп сайловнинг иккинчи босқичида ҳам етарли овоз тўплай олди 20 дек, 11:05
  • Дональд Трамп уни танқид қилган сиёсатчига АҚШ давлат котиби лавозимини таклиф қилмоқчи 20 ноя, 16:55
  • Қозоқ қизи Дональд Трамп билан қандай танишганди? 13 ноя, 12:33
  • Сўнгги янгиликлар
  • 2019 йилнинг сўнгги премьералари (видео) 20 ноя, 00:16 162
  • Фаластин бош мураббийи Ўзбекистонга мағлуб бўлиш сабабини айтди 19 ноя, 23:59 281
  • Cоcа-Cоlа ҳақида қизиқарли маълумотлар 19 ноя, 23:50 298
  • Хотира турлари ҳақида маълумотга эга бўлинг 19 ноя, 23:26 157
  • “Dubai Cup-U23”. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди 19 ноя, 23:14 233
  • Gucci брандининг тарихи ҳақида 19 ноя, 22:38 235
  • Зеленскийнинг ўзбекистонлик қиёфадоши Украина президенти ролини ижро этади 19 ноя, 22:15 498
  • Америкадаги қуллик тарихи 19 ноя, 21:51 374
  • Эртага айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда 19 ноя, 21:28 1 141
  • Ливанда намойишчилар парламент биносига олиб борувчи йўлларни ёпиб қўйди (видео) 19 ноя, 21:05 164
  • Бўлимлар