«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 21:36
ЎЗO‘Z

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистонга келиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

11 дек, 22:15 7 607 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистонга келиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ҳозирча Ўзбекистонга ташриф режалаштирмаган. «Интерфакс»га таяниб Kun.uz ёзишича, у Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон мулоқоти вақтида Ўзбекистонга ташрифни амалга ошириш имкониятлари хусусида сўзлашган, аммо унинг режасида бундай сафар ҳозирча йўқ.

«Мен Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёевни қўллаб-қувватлайман. Биз у билан телефон орқали мулоқот қилдик ва ташриф ҳақида гаплашдик. Аммо ҳозирча Ўзбекистонга боришни режалаштирмаганман. Бу йил мен Ҳиндистон ва Россияга бораман. Келаси йилнинг январида Хитойга ташриф режалаштирилган», — деган Атамбаев журналистларга.

Атамбаевнинг айтишича, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамда ҳудуддаги барча мамлакатлар орасида дўстона қўшничилик муносабатларини сақлаб қолиш ўта муҳимдир.

Бундан бир неча кун олдин, баъзи манбаларда Атамбаев Ўзбекистонга ташриф режалаштираётгани, сафари давомида Самарқандга бориб, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиши ҳақида хабар тарқалганди.
режасида, режалаштирмаган, неча, ҳамда, изоҳ, берди




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 0
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 0
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 1
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 62
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 87
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 79
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 1
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 0
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 1
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 5
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 48
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 61
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 86
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 44
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 78
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 50
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 113
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 34
  • Бўлимлар