«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 12:13
ЎЗO‘Z

Жанубий Корея президенти Пак Кин Хенинг тақдири ҳал этилади

09 дек, 13:00 7 475 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жанубий Корея президенти Пак Кин Хенинг тақдири ҳал этилади Бугун 9 декабрда Жанубий Корея президенти Пак Кин Хенинг ҳокимият тепасида қолиши масаласи ҳал этилади. Гап шундаки, мамлакат парламенти давлат раҳбари тақдирини кўриб чиқади. Мазкур масала бўйича овоз бериш жараёни бир палатали Миллий мажлисда ўтказилади, деб хабар қилмоқда "Kun.uz" нашри.

Бунга Пак Кин Хе атрофида рўй берган коррупция можароси ва унинг дугонаси Цой Сун Силнинг президент билан танишлигидан ғаразли мақсадларда фойдалангани фош этилгани сабаб бўлди. У турли йирик корпорациялардан хайрия мақсадларида пул ўтказмалари олгани етмаганидек, давлат ишларига ҳам аралашган, президент маърузаларига тузатишлар киритган.

Импичмент эълон қилиниши учун парламентнинг 300 депутатидан 200 нафари лойиҳани қўллаб-қувватлаши лозим. Ҳукмрон "Сэнури" ("Янги горизонтлар") партияси Миллий мажлисда етакчилик қилиши ҳисобга олинса, унинг камида 28 нафар аъзоси ҳам импичментни қўллаб-қувватлаши керак.

"Сэнури" партиясининг президентга қарши гуруҳи 40 та шундай овозни кафолатлаган.

Агар импичмент қабул қилинса, бу Жанубий Корея тарихида иккинчи шундай сиёсий воқелик бўлади. Эслатиб ўтамиз, бундан аввал, мамлакат парламенти 2004 йилда Демократик кучлари вакили Но Му Хённи президентликдан четлатишга қарор қилган эди. Маҳаллий нашрнинг ёзишича, Пак Кин Хе ўшанда депутат сифатида импичмент учун овоз берганди.

Гарчи сўнгги қарорни Конституциявий суд қабул қилса-да, эндиликда, Пак Кин Хенинг бошига ҳам шундй кўргиликлар соя солмоқда. Но Му Хён билан боғлиқ ҳодисада суд импичментни рад этган, шунга кўра, бу сафар ҳам ҳал қилувчи сўзни яна суд айтади.

Расман Пак Кин Хе ваколати 2018 йил февралида поёнига етади. Агар ушбу можаро бўлмаганида, давлат раҳбарлиги учун сайлов 2017 йил охирида бўлиб ўтиши керак эди.

Шундай қилиб, импичмент эълон қилинса, Пак Кин Хе ваколатларини топширади, Конституцияга кўра, бош вазир мувақққат президент бўлади. У Конституциявий суд қароригача бу вазифани бажариб туради. Суд таркибидаги 9 нафар ҳакамдан 6 нафари олти ой мобайнида импичментни маъқулласа, у кучга киради. Икки ой ичида навбатдан ташқари президентлик сайлови ўтказилади.

Мабодо, импичмент лойиҳаси қабул қилинмаса, президент Пак Кин Хе ўзи ваъда қилганидек, 2017 йил апрелида истеъфога чиқиши мумкин. Ва июнь ойида навбатдан ташқари президентлик сайлови ташкил этилади.
мамлакат, Гап, овоз, аъзоси, бажариб, бўлди




Мавзуга оид янгиликлар
  • Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди» 18 апр, 11:17 4
  • АҚШ нашри Исроил ва Фаластин можароси ҳақидаги янгиликларда “геноцид” сўзидан фойдаланишни тақиқлаб қўйди 18 апр, 10:54 13
  • Байден Украина ва Исроилга ёрдам тўғрисидаги қонунларни қўллаб-қувватлади 18 апр, 10:00 54
  • 20 давлат Украина учун ярим миллионта ўқ-дори сотиб олади 18 апр, 09:39 55
  • Европа комиссияси раиси: Россиянинг урушдаги ғалабаси ЕИга жуда қимматга тушади 18 апр, 09:15 136
  • Украинадаги урушда қанча рус аскари ҳалок бўлгани маълум қилинди 17 апр, 22:50 255
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 1
  • Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди 18 апр, 11:33 2
  • Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди» 18 апр, 11:17 4
  • АҚШ нашри Исроил ва Фаластин можароси ҳақидаги янгиликларда “геноцид” сўзидан фойдаланишни тақиқлаб қўйди 18 апр, 10:54 13
  • «Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? 18 апр, 10:39 62
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 21
  • Байден Украина ва Исроилга ёрдам тўғрисидаги қонунларни қўллаб-қувватлади 18 апр, 10:00 54
  • 20 давлат Украина учун ярим миллионта ўқ-дори сотиб олади 18 апр, 09:39 55
  • Европа комиссияси раиси: Россиянинг урушдаги ғалабаси ЕИга жуда қимматга тушади 18 апр, 09:15 136
  • “Элдорда бунақасини кўрмагандик”. Раньери Шомуродов ҳақида яна нималар деди? 18 апр, 09:09 259
  • «Права» расмийлаштириб беришини айтиб, фуқароларни чув тушириб келган шахс ушланди 18 апр, 08:34 15
  • “Бавария” “Арсенал”ни минимал ҳисобда мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди (видео) 18 апр, 08:29 41
  • Бўлимлар