«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 15 2019, 19:29
ЎЗO‘Z

Жанубий Кореяда президентга қарши тарихдаги энг катта намойиш бўлиб ўтди

04 дек, 21:16 5 362 Дунё
Жанубий Кореяда президентга қарши тарихдаги энг катта намойиш бўлиб ўтди

Жанубий Корея шаҳарлари кўчаларига мамлакат президенти Пак Кин Хенинг истеъфога кетишини талаб қилиб, камида 2,3 млн киши чиқди, деб хабар бермоқда Korea Herald нашри. Намойиш мухолиф партия парламентга президентни импичмент қилиш таклифини киритгандан бир неча соат кейин бошланган.

Сеулдаги намойишнинг ўзида 1,7 млн дан кўпроқ одам иштирок этди.

"Намойиш иштирокчилари президентга босимни кучайтириш ва уни ўз лавозимини кўнгилли тарзда тарк этиши мақсадида президент қароргоҳидан 200 метр наридан ўтдилар", дейилмоқда хабарда.

Яна 620 минг киши Жанубий Кореянинг йириклиги бўйича 2-шаҳари – Пусан ва Кванжу кўчаларига чиқдилар.

Бу намойиш мамлакатда президент истеъфоси талаб қилиб ўтказилаётган 6-намойишдир. Мутахассисларнинг ҳисоб-китоблари тўғри бўлса, 4 декабрдаги намойиш мамлакат тарихидаги энг йириги бўлган.

Президент импичменти бўйича овоз бериш 9 декабрда бўлиб ўтади. У бўйича резолюцияни 171 депутат, жумладан уч мухолиф партиядан барча депутатлар ва мустақил депутатлар қўллаб-қувватлаган. Жанубий Корея президентининг истеъфога жўнатилиши учун 300 депутатдан 200 нафари бунга овоз бериши керак.

Пак Кин Хе ўзининг яқин дугонаси Чхве Сун Силга соявонлик қилганликда айбланмоқда. Чхве Сун Силь йирик коррупцион можарога алоқадорликда айбланмоқда.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Жанубий Корея маданият вазири коррупция можароси туфайли ҳибсга олинди 21 янв, 23:26
  • Жанубий Корея ҳукмрон партияси парчаланиб кетди 23 дек, 16:43
  • Жанубий Кореяда президентнинг дугонаси устидан суд жараёни бошланди 19 дек, 13:35
  • Жанубий Корея президенти Пак Кин Хенинг тақдири ҳал этилади 09 дек, 13:00
  • Жанубий Кореяда президентга қарши антиқа акция ўтказилмоқчи 26 ноя, 09:41
  • Сенаторлар Бразилия президентини вақтинчаликка лавозимидан четлатди 12 май, 16:55
  • Сўнгги янгиликлар
  • Нима учун яшил банан сариғидан яхшироқ? 15 окт, 19:06 5
  • Тарғибот ўз самарасини берди 15 окт, 18:53 114
  • Энди давлат нон нархига умуман аралашмайдими? 15 окт, 18:43 142
  • Ўзбекистон терма жамоаси Сингапурни сафарда мағлубиятга учратди 15 окт, 18:42 225
  • Ўзга сайёраликлар борлигига ёхуд Жуманазар акага ишониш учун 10 сабаб 15 окт, 18:18 404
  • 5 сонияда нокаут бўлган UFC жангчиси реванш истагида 15 окт, 17:53 209
  • Алимент тўлашдан бўйин товлашнинг оқибати 15 окт, 17:49 179
  • Хабиб Нурмагомедовнинг менежери қўлга олинди 15 окт, 17:28 542
  • Пулларингиз қаёққа ғойиб бўляпти? 15 окт, 16:56 363
  • 16 октябрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутиляпти? 15 окт, 16:35 296
  • Бўлимлар